113-модда. Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш
(113-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Била туриб, бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(113-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(113-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
б) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(113-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Била туриб, бошқа шахсни ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириш —
(113-модда тўртинчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(113-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида бошқа шахсга ОИВ касаллиги/ОИТСни юқтириши —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(113-модда бешинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
(113-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майдаги ЎРҚ-248-сон Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 161-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |