2601-модда. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, (бундан самовий ҳудудда учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳоллари мустасно), шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, худди шунингдек баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
(2601-модданинг биринчи қисми диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 майдаги ЎРҚ-534-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон — 2019 йил 4 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(2601-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша ҳаракат одам ўлишига сабаб бўлса,—
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(2601-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
261-модда. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, —
(261-модданинг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(261-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |