Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик
Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда
бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада


бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз соатгача мажбурий
жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(116-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган
шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир
шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача
миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч
юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
(116-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги
Қонуни 30-моддасининг иккинчи қисми.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар
эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади.
(116-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29
мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар
эҳтиётсизлик орқасида:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish