Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Жиноятга дахлдорлик



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

31-модда. Жиноятга дахлдорлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки
жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда,
ҳокимият органларига хабар қилмаслик, ушбу Кодекснинг 155 ва 241-моддаларида
назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги
ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки
жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда
яширганлик ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина
жавобгарликка сабаб бўлади.
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаганлик ёки
жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин
қариндошлари жавобгарликка тортилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014
йил 23 майдаги 07-сонли «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарорининг 17-банди.
VIII боб. Бир қанча жиноят содир этиш
32-модда. Такроран жиноят содир этиш
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида
кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча
жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам
судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Тамом бўлган жиноят
ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга
суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран
жиноят содир этиш деб топилади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008
йил 5 майдаги 13-сонли «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга
доир масалалар тўғрисида»ги қарорининг 2 ва 14-бандлари.
Агар шахс илгари содир этган қилмиши учун жавобгарликдан ёки жазодан озод
қилинган бўлса, жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008
йил 5 майдаги 13-сонли «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга
доир масалалар тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир
жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий
қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб
топилмайди.
 LexUZ шарҳи
1


Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008
йил 5 майдаги 13-сонли «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни квалификация қилишга
доир масалалар тўғрисида»ги қарорининг 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва
босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги
қарори 8-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.
Вазифаларини узоқ вақт мобайнида бажармасликдан иборат бўлиб, бир
жиноятнинг узлуксиз таркибини ташкил қилган (узоққа чўзилган) жиноят такроран
содир этилган деб топилмайди.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006
йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish