Збекистон республикасининг жиноят кодекси



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

160-модда. Жосуслик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган
маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши,
худди шунингдек етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши,
шунингдек чет эл разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар
етказишда фойдаланиш учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши —
(160-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12
декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-
модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(160-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
 LexUZ шарҳи


Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги
Қонунининг 10-моддаси.
Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қилишга жалб қилинган шахс, башарти,
ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан,
бу ҳақда ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, жавобгарликдан озод
қилинади.
Ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши
тўғрисида ҳокимият органларига маълум қилиб, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам
берган шахс, башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг
олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.
161-модда. Қўпорувчилик
Қўпорувчилик, яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари фаолияти
ёки ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигига ёки иқтисодиётига путур етказиш
мақсадида одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига зиён, мулкка шикаст етказиш
ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(161-модданинг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон
Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000
йил 15 сентябрдаги 23-сонли «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид
ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 5.4-банди 5.4.3-кичик бандининг
бешинчи хатбошиси.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish