Збекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/248
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#303560
TuriКодекс
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   248
Bog'liq
22.09.1994

254-модда. Радиоактив материаллардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Радиоактив материалларга қонунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни сақлаш,
улардан фойдаланиш, уларни бировга ўтказиш, кўринишини ўзгартириш, сочиб
юбориш ёки бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
(254-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25
апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача
миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(254-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий
хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13
августдаги 231-сонли қарори билан тасдиқланган «Радиоактив моддалар ва радиоактив
чиқиндилар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 апрелдаги 98-
сонли қарори билан тасдиқланган «Ионлаштирувчи нурланиш манбалари айланишини давлат
томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини ташкил этиш» қоидалари.
255-модда. Ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ядро энергияси билан боғлиқ объектлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.


базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда
жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(255-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3
декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум
қилиш билан жазоланади.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий
хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish