УЧИНЧИ БЎЛИМ
ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР
Х боб. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш
164-модда. Босқинчилик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум
қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик
ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
(164-модда биринчи қисмининг диспозицияси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30
августдаги 485-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-
модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(164-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Босқинчилик:
а) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни
ишлатиб;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) анча миқдордаги мулкни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолда содир
этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(164-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Босқинчилик:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 242-моддасида
назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган
ҳолда;
г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(164-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
Босқинчилик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган
бўлса, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
(164-модда тўртинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29
августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-
модда)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999
йил 30 апрелдаги 6-сонли «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-
торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 2-бандининг биринчи
ва иккинчи хатбошилари, 4 — 9 ва 11-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 28 апрелдаги 12-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги
қарори 20-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996
йил 27 февралдаги 3-сонли «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар
бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси, 7-бандининг иккинчи
хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли
«Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 3-
банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли
«Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар
тўғрисида»ги қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28
апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга
доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 10-банди, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар
бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 14-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари.
Do'stlaringiz bilan baham: |