Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Суд фаолияти устидан юқори судларнинг назорати



Download 0,79 Mb.
bet8/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   131
Bog'liq
ФПК

17-модда. Суд фаолияти устидан юқори судларнинг назорати
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ва ҳарбий судларнинг судлов фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судлов фаолиятини назорат қилади.
Фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари тегишли вилоят, Тошкент шаҳри ҳудудидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг судлов фаолиятини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг судлов фаолиятини назорат қилади.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)


2-боб. Суд қарорлари ва баённомалари
18-модда. Суд қарорлари
Кўрилаётган ва ҳал этилаётган масалалар бўйича суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ва буйруқ қабул қилади.
(18-модданинг 1-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Суд ҳал қилув қарорлари, ажримлар, қарорларни фақат суд мажлисида текширилган материаллар билан асослайди.
Суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозим.


19-модда. Суднинг хусусий ажрими (қарори)
Суд фуқаролик ишини кўраётганида айрим мансабдор шахслар ёки фуқаролар томонидан қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот бузилганлигини аниқласа, хусусий ажрим (қарор) чиқариб, уни тегишли органлар ва мансабдор шахсларга юборади, бу шахслар ўзлари кўрган чоралар тўғрисида судга хабар қилишлари шарт. Бундай хабар хусусий ажримнинг (қарорнинг) нусхаси олинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида маълум қилиниши лозим.
Агар суд фуқаролик ишини кўраётганида тарафларнинг ёки бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
(19-модданинг 2-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сон Қонуни таҳририда - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 433-модда)
Биринчи инстанция судининг хусусий ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish