Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Жавобгарнинг яшаш жойи номаълумлиги



Download 0,79 Mb.
bet45/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   131
Bog'liq
ФПК

139-модда. Жавобгарнинг яшаш жойи номаълумлиги
Жавобгарнинг амалдаги яшаш жойи номаълум бўлган тақдирда, жавобгарнинг охирги яшаш жойидаги алоқа ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёхуд охирги иш жойидаги иш берувчи (маъмуриятнинг мансабдор шахси) чақирув қоғозининг иккинчи нусхасига чақирув қоғози олинганлиги ва чақирилувчининг қаердалиги маълум эмаслиги сабабли уни топширишнинг имкони бўлмаганлиги ҳақида ёзиб юборган маълумот судга келиб тушгач, суд ишни кўришга киришади.


140-модда. Жавобгарни (қарздорни) қидириш
Алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги яшаш жойи номаълум бўлса, жавобгар (қарздор) қидирилиши шарт. Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари жавобгарни (қарздорни) қидириши тўғрисида ажрим чиқаради.
II БЎЛИМ. БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИДА ИШ ЮРИТИШ
1-КИЧИК БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


14-боб. Судловга тааллуқлилик
141-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг судловига тааллуқли ишлар
Судларга тааллуқли фуқаролик ишлари фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларида кўрилади, қонунда бундай ишларни кўриш бошқа судлар ваколатига берилган ҳоллар бундан мустасно.
(141-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)


142-модда. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судловига тааллуқли ишлар
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари қонунда ўз ваколатларига берилган фуқаролик ишларини, шунингдек алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб ҳар қандай фуқаролик ишини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳудудидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилиб олишга ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли.
(142-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)

(143-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)





Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish