Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида



Download 0,79 Mb.
bet119/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   131
Bog'liq
ФПК

348-17-модда. Биринчи инстанция судининг ажрими устидан шикоят берилганлиги (протест келтирилганлиги) муносабати билан ишни кўрадиган кассация инстанцияси судининг ваколатлари
Кассация инстанцияси суди хусусий шикоят ёки хусусий протестни кўриб:
1) ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, шикоят ёки протестни эса қаноатлантирмасликка;
2) ажримни бекор қилишга ва ишни моҳиятан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга;
3) ажримни бутунлай ёки қисман ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ҳамда масалани моҳиятан ҳал қилишга ҳақли.
(кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонунига мувофиқ 38-боб билан тўлдирилган - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)


39-боб. Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларнинг қонуний, асосли ва адолатли эканлигини текшириш
349-модда. Пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлган шахслаp
Ўзбекистон Республикаси барча судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари қуйидагилар келтирган протестлар бўйича назорат тартибида қайта кўрилиши мумкин:
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди раиси, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари - тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъатлари апелляция, кассация ажримлари устидан келтирган протестлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар юзасидан апелляция, кассация ажримлари бундан мустасно;
Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори - тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судлов ҳайъатлари апелляция, кассация ажримлари устидан келтирган протестлар бўйича, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан биринчи инстанция бўйича кўриб чиқилган ишлар юзасидан апелляция ва кассация ажримлари бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси - Ўзбекистон Республикаси барча судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан келтирган протестлар бўйича.
(349-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish