Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан апелляция шикояти бериш (протести келтириш)



Download 0,79 Mb.
bet104/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   131
Bog'liq
ФПК

37-боб. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан апелляция шикояти бериш (протести келтириш)
(37-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
320-модда. Апелляция шикояти бериш (протести келтириш) ҳуқуқи ва муддати
(320-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)
Суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан йигирма кун ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришлари, прокурор протест келтириши мумкин. Кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган шикоят (протест) кўрилмасдан қолдирилади ва шикоят (протест) берган шахсга қайтарилади. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш масаласи ушбу Кодекснинг 130-моддаси қоидалари асосида ҳал этилади.
(320-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)


321-модда. Апелляция шикоятларини (протестларини) кўрадиган судлар
Қуйидагилар:
1) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари - тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари устидан, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини);
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди - округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини);
3) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини);
4) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъатининг ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини) кўради.
(321-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 163-II-сон Қонуни таҳририда - Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 11-модда)



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish