Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси


-модда. Ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмаслиги



Download 245,58 Kb.
bet86/150
Sana23.02.2022
Hajmi245,58 Kb.
#138077
TuriКодекс
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   150
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

268-модда. Ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмаслиги
Қуйидаги ҳолларда ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилмайди:
дарҳол ижро этиш натижасида мол-мулкнинг ҳолати ўзгариб, ҳал қилув қарори бекор қилинган тақдирда, мол-мулкни илгариги ҳолатига келтириш мумкин бўлмаса ёки жуда қийин бўлса;
фуқароларни бинодан кўчириш тўғрисидаги ишлар бўйича.


269-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш
Суд дарҳол ижро этишга қаратилмаган ҳал қилув қарорининг ижросини ушбу Кодекснинг V бўлимида белгиланган қоидалар бўйича таъминлаши мумкин.


270-модда. Суд ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юбориш
Тарафларнинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра, суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси уларга имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон ҳужжат тарзида юборилади.
Суд мажлисига келмаган тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси у чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида юборилади.


23-1-боб. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни юритиш хусусиятлари
270-1-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишларни кўриш тартиби
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сон Қонунига мувофиқ 23-1-боб билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)


270-2-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан даъво аризаси билан судга мурожаат этиш муддатлари
Агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризаси фуқаронинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида унга маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкин.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисида даъво аризаси беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сон Қонунига мувофиқ 270-2-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)


270-3-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризасининг шакли ҳамда мазмуни
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги даъво аризаси ушбу Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Даъво аризасида қуйидагилар ҳам кўрсатилиши керак:
1) низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг номи ёки низолашилаётган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари;
2) низолашилаётган қарорнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, низолашилаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;
3) даъвогарнинг фикрига кўра, низолашилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли бузилаётган ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги маълумотлар;
4) даъвогарнинг фикрига кўра, низолашилаётган қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қайси қонун ҳужжатига зид бўлса, ўша қонун ҳужжати;
5) даъвогарнинг қарорни ҳақиқий эмас, ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги талаби.
Даъво аризасига ушбу Кодекснинг 191-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек низолашилаётган қарорнинг матни илова қилинади.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сон Қонунига мувофиқ 270-3-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)


270-4-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамасининг хусусиятлари
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш чоғида суд низолашилаётган қарорнинг ёки унинг айрим қисмларининг, ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунийлигини, низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг ёхуд низолашилаётган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг ваколатларини текширади, шунингдек низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган-бузмаганлигини аниқлайди.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сон Қонунига мувофиқ 270-4-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)


270-5-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги иш бўйича суднинг ҳал қилув қарори
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида белгиланган қоидаларга кўра суд томонидан қабул қилинади.
Суд низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини ҳақиқий эмас деб ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Агар суд низолашилаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаётганлигини аниқласа, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
1) низолашилаётган қарорни қабул қилган корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг номи ёки ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, низолашилаётган қарорнинг номи, рақами, қабул қилинган санаси, низолашилаётган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилган сана ва жой;
2) низолашилаётган қарорнинг тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб ёки ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) қонунга хилоф деб топилганлиги;
3) суд харажатларининг тақсимланиши.
Қарор ҳақиқий эмас деб, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган тақдирда, суд тегишли корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг ёки мансабдор шахснинг зиммасига қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёхуд даъвогарнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг йўл қўйилган бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш мажбуриятини юклайди.
(270-5-модданинг 6-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сон Қонунига мувофиқ 270-5-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)



Download 245,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish