Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодекси


-1-модда. Ишни талаб қилиб олиш



Download 245,58 Kb.
bet134/150
Sana23.02.2022
Hajmi245,58 Kb.
#138077
TuriКодекс
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   150
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ

407-1-модда. Ишни талаб қилиб олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикояти (протести) бўйича ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва уларнинг ўринбосарлари, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурор ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Кодекснинг 403-моддасида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли суддан ишни талаб қилиб олишга ҳақли.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 407-1-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)


407-2-модда. Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикоятини (протестини) беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ўрганади.
Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш натижалари бўйича судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
2) кассация шикоятини (протестини) қайтариш ҳақида;
3) кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш ва ишни талаб қилиб олиш тўғрисида.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ажримнинг кўчирма нусхаси шикоятга (протестга) илова қилинган ҳужжатлар билан бирга кассация шикоятини (протестини) берган шахсга ушбу Кодекснинг 273-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатда юборилади.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 407-2-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)


407-3-модда. Кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни қуйидаги ҳолларда рад этади, агар:
1) кассация шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
2) кассация шикояти (протести) қонуний кучга кирмаган ёки қонунчиликка мувофиқ кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган ёхуд апелляция тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
3) кассация шикояти (протести) кассация тартибида кўрилган суд ҳужжати устидан берилган бўлса;
4) кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган ва ўтказилган муддатни тиклаш рад этилган бўлса.
Кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилади, кассация шикоятини беришда тўланган давлат божини қайтариш ҳақидаги масала ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.
Кассация шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжатининг кассация шикояти (протести) бериш муддати ичида берилиши мумкин.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим бекор қилинган тақдирда, кассация шикояти (протести) судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.
(Кодекс Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ-661-сон Қонунига мувофиқ 407-3-модда билан тўлдирилган - ҚҲММБ, 13.01.2021 й., 03/21/661/0011-сон)



Download 245,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish