204-гурух тингловчиси
Насирдинов А.А.
Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш муаммолари ва истиқболлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқотлар шарҳи
Аҳоли ва даволаш профилактика муассасаларини арзон ва сифатли дори воситалари билан ўз вақтида таъминлашни ташкил қилиш фармацевтика тизими олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида дорихона муассасалари Ҳамдўстлик давлатларида биринчилар қаторида давлат тассарруфидан чиқарилди. Натижада фармацевтика ишини ташкил қилиш бўйича мавжуд бўлган илмий ишлар дори воситалари муомаласининг кўп масалалари бўйича ўз амалий аҳамиятини йўқотди.
Бозор муносабатлари шароитида фармацевтика фаолиятини мустақил ривожланишини халқаро тажрибаларга суянган ҳолда ташкил қилиш, соҳа мутахассислари ташаббусларини қўллаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қатор хуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўз навбатида кўплаб янги дори воситаларини яратилиши, фармацевтик ёрдамни такомиллашган усулларини амалиётга кириб келиши билан фармацевтика соҳасини комплекс тарзда тадқиқ этиш янада долзарб бўлиб бормоқда.
Фармацевтика тизимини ислоҳ қилиш ва ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этишда маҳаллий ва чет эл олимлари томонидан ўрганилганлик даражасини аниқлаш ва ёритиш мақсадида бир қатор диссертация, монография, мақола ва халқаро илмий конференцияларнинг материаллари таҳлил қилинди.1
Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш муаммолари ва истиқболлари мавзусидаги тадқиқот ишининг мақсади ва вазифаларига бевосита боғлиқ бўлган илмий ишларни ўрганиш шуни кўрсатадики, фармацевтика тизимининг долзарб масалалари маҳаллий ва хорижий иқтисодчи, социолог, фармацевт олимлар ва бошқа ихтисосликка эга олимлар томонидан ўз илмий ишларида атрофлича ўрганилган.
Жумладан, хорижий иқтисодчи олимлар Т.А.Абботт, М.Анджелл, П.Бамфилд, В.Ж.Карвал, К.Кубо, Р.И.Хейли, МДҲ мамлакатлари иқтисодчи олимлари А.Ю.Горохов, А.И.Балашов, М.А.Литвиенко, М.А.Толстопятенко, С.Ю.Боханов, Е.Н.Мальченков, Е.Ю.Блинова, А.О.Мамуто, А.Е.Ахметов ва маҳаллий иқтисодчи олимлардан Ғ.Н.Бабаходжаев ва бошқалар фармацевтика тизимидаги кўплаб муаммоларни таҳлил қилишган, уларнинг иқтисодий хусусиятларини очиб беришган ҳамда жаҳон фармацевтика бозорининг структураси ва ўзига ҳослиги ёритилган.1
Шунингдек, хорижий социолог олимлар Т.Парсонс, Э.Л.Фрейдсон, Ж.Л.Донован, Ж.Т.Шувал, МДҲ мамлакатлари социолог олимлари А.И.Дубинина, С.Н.Фомичева, Я.Г.Кузменко, М.В.Чудновский, А.С.Вавренчук, Т.И.Бударина, Я.А.Гойдин ва бошқалар илмий ишларида фармацевтика тизимининг ижтимоий характерини, унинг социологик билимлар тизимидаги ўрни ва роли юзасидан, ҳамда фармацевтика хизматларининг ижтимоий аҳамияти борасида ҳам назарий, ҳам амалий тадқиқотлар ўтказганлар.2
Шу билан бир қаторда, МДҲ мамлакатлари фармацевт олимлари Е.С.Бережная, Е.О.Трофимова, Л.Н.Геллер, Е.Г.Балахонова, О.А.Дроздецкая, Е.Л.Бердышева, В.В.Богданов, маҳаллий олимлар Г.Х.Зуфарова, К.С.Шахидаятов, Ш.З.Умарова, Д.Т.Юлдашева, Ш.Т.Салямова, М.Я.Ибрагимова ва бошқалар томонидан фармацевтика ишини ташкил қилиш, кадрлар тайёрлаш соҳаси, фармацевтика маҳсулотларининг рекламаси масалалари, стратегик режалаштириш ҳамда инновацион бошқариш методологияси ва назарий асослари тадқиқ этилган.1
Бундан ташқари, бошқа турдаги ихтисосликка эга бўлган тадқиқотчилар томонидан ҳам фармацевтика тизимининг ўзига хос тор доирадаги муаммолари тадқиқ этилган.
Хусусан, АҚШлик илмий изланувчилар Н.К.Чодри, Х.Т.Стелфокс ва А.С.Детскайлар ҳамда МДҲ мамлакатлари олимлари А.Н.Боязитова ва Т.Н.Сухова томонидан фармацевтика тармоғи ходимларининг тиббиёт ходимлари билан муносабатлари ва улар ўртасидаги касбий алоқаларнинг замонавий тенденциялари тадқиқ этилган.2
Шу жумладан, рус олимлари Д.В.Шишулин ва О.В.Сидоркинлар фармацевтика тизимида ахборот аламашинувининг ўзига хос жиҳатларини ёритиб берганлар.3
Шунингдек, В.А.Богородицкая ўз илмий ишида фармацевтика терминологиясининг таржимаси масалаларини алоҳида вазифа сифатида ўрганган ва унинг таржимаси билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилган.4
Юқорида келтирилган олимларнинг илмий ишлари ўтказилаётган тадқиқот вазифалари доирасида уч гуруҳга ажратиб олинди яъни,
Do'stlaringiz bilan baham: |