БЕРУНИЙ (АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ) НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ. - ЎзР Фан ва техника соҳасидаги мукофот бўлиб, айрим олим ёки олимлар гуруҳига илм-фаннинг ривожланишига улкан ҳисса қўшадиган, юксак амалий аҳамиятга эга бўлган, республика илм-фани ва техникасининг жаҳон ютуқлари даражасига чиқишини таъминлайдиган тадқиқотлар; республика илмий-техника дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда жиддий натижаларга эришганлик; ўз кўрсаткичларига кўра энг яхши жаҳон намуналари даражасидаги ёки улардан юқори бўлган техника, материаллар ва технологияларнинг янги турларини ишлаб чиққанлик, жорий этганлик ва ишлаб чиқаришда ўзлаштирганлик; моддий, табиий, меҳнат ресурсларининг кўплаб тежалишини, атроф муҳит муҳофазасини таъминлайдиган, ресурсларни тежайдиган, табиатни муҳофаза қиладиган технологияларни яратганлик ва жорий этганлик;
- Ўзбекистоннинг маънавий мероси ва уни ривожлантириш истиқболларини, жамиятнинг маданий ва ижтимоий тараққиётини чуқур англашга кўмаклашадиган ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги алоҳида муҳим ютуқлар; жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилган, уч ва ундан ортиқ нашр қилинган, ўзида янги илмий ғояларни мужассамлаштирган, олий ўқув юртлари учун мўлжалланган оригинал дарсликлар учун берилади.
ЎзССР Давлат мукофоти сифатида 1967 йил 6 сентябрда таъсис этилган. 1991 йил 5 мартдан Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 февралдаги қарорлари билан таъсис қарорга ўзгартиришлар киритилган. Мукофотга тақдим этилган ишларни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва мукофотлаш билан боғлиқ бошқа ишларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари қўмитаси тузилган. 1996 йил 13 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан мукофот ҳар 3 йилда Мустақиллик байрами арафасида берилади. Мукофотланганларга Абу Райҳон Беруний тасвири туширилган медаль ва тегишли гувоҳнома топширилади. 1996 йилга қадар 407 киши шундай мукофотга сазовор бўлган. - ЎзССР Давлат мукофоти сифатида 1967 йил 6 сентябрда таъсис этилган. 1991 йил 5 мартдан Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 февралдаги қарорлари билан таъсис қарорга ўзгартиришлар киритилган. Мукофотга тақдим этилган ишларни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва мукофотлаш билан боғлиқ бошқа ишларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Фан ва техника соҳасида Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари қўмитаси тузилган. 1996 йил 13 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан мукофот ҳар 3 йилда Мустақиллик байрами арафасида берилади. Мукофотланганларга Абу Райҳон Беруний тасвири туширилган медаль ва тегишли гувоҳнома топширилади. 1996 йилга қадар 407 киши шундай мукофотга сазовор бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |