Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси ўзбекистон Республикасининг


-модда. Бюджет сўровларини тақдим этиш муддатлари



Download 0,86 Mb.
bet54/110
Sana20.04.2022
Hajmi0,86 Mb.
#568161
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110
Bog'liq
Бюджет тўғрисида

92-модда. Бюджет сўровларини тақдим этиш муддатлари

Келгуси давр учун бюджет сўровлари:


Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан тегишли молия органларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган тасарруфдаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан бюджет маблағларини тақсимловчиларга - жорий йилнинг 1 июнигача; (ЎзР 29.12.2015 й. ЎРҚ-396-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - жорий йилнинг 1 июлигача;
давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - жорий йилнинг 1 июлигача тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг прогнози бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга - жорий йилнинг 15 июнигача тақдим этади.
93-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг
ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг
лойиҳаларини тайёрлаш муддатлари

Келгуси молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари:


туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий йилнинг 25 июнидан кечиктирмай;
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай тақдим этилади.
Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини тайёрлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish