Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Давлат молиявий назорат органлари



Download 0,85 Mb.
bet82/89
Sana24.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#185158
TuriКодекс
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89
Bog'liq
бюджет кодекси

171-модда. Давлат молиявий назорат органлари
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ваколатли органлар давлат молиявий назорат органларидир.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари қисми бўйича давлат молиявий назорати берилган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
172-модда. Давлат молиявий назорати принциплари
Давлат молиявий назоратини ўтказишнинг қонунийлиги ва мустақиллиги, шунингдек давлат молиявий назорати натижаларининг ишончлилиги ва холислиги давлат молиявий назоратининг принципларидир.
173-модда. Давлат молиявий назоратининг шакллари, турлари ва усуллари
Давлат молиявий назорати тафтиш, текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текшириш) ва ўрганиш шаклида амалга оширилади.
Давлат молиявий назоратининг турлари қуйидаги:
дастлабки назорат — молиявий операциялар бажарилгунига қадар ғазначилик бўлинмалари ва молия органлари томонидан амалга ошириладиган;
жорий назорат — молиявий операциялар бажарилиши жараёнида ғазначилик бўлинмалари, молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган;
якуний назорат — молиявий операциялар бажарилганидан сўнг ушбу Кодекснинг 171-моддасида кўрсатилган давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир.
Давлат молиявий назоратининг усуллари қуйидагилардир:
ҳужжатларни текшириш ҳажмига қараб:
ёппасига назорат — текширилаётган давр учун барча бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни назорат қилиш;
танлов асосидаги назорат — муайян давр учун бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларнинг айрим қисмларини назорат қилиш;
назоратнинг мақсадга йўналтирилганлиги ва предметига қараб:
комплекс назорат — молиявий назорат объектининг муайян давр учун молиявий-хўжалик фаолиятининг барча йўналишларини назорат қилиш;
мавзули назорат — молиявий назорат объектининг муайян давр учун айрим масалалар бўйича фаолиятини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
муқобил назорат — операциялар ягоналиги билан ўзаро боғлиқ бўлган ва турли молиявий назорат объектларида турган ҳужжатларни солиштиришни ўз ичига олган текшириш, бундан тадбиркорлик субъектлари мустасно.
(173-модданинг учинчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-418-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 1-модда)

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish