Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-боб. Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари



Download 0,85 Mb.
bet24/89
Sana24.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#185158
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
Bog'liq
бюджет кодекси

10-боб. Давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари
53-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадларини шакллантириш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари:
ягона ижтимоий тўловнинг белгиланган миқдордаги тушумлари;
фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар;
бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадларга меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигига чалинганлик туфайли тайинланган ногиронлик пенсияларини тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун тақдим этиладиган регресс талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролар томонидан ўрни қопланадиган маблағлар тушумининг бир қисми, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобидан киритиладиган маблағлари, юридик шахсларнинг имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобидан киритиладиган маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий тартибда тўланадиган суғурта бадаллари, мажбурий тўловлар, бадаллар ўз вақтида тўланмаганлиги учун ҳисобланган жарималар ва пенялар суммасининг бир қисми, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёхуд соғлиғига бошқача шикаст етказилган ходимга юридик шахс тугатилганда, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда зарарнинг ўрнини қоплаш учун тўланадиган назарда тутилган маблағлар, вақтинчалик бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадларини шакллантириш
(54-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари:
(54-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
вақтинчалик бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55-модда. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг даромадларини шакллантириш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг даромадлари:
давлат мулки бўлган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги акцияларни (улушларни), ер участкалари ва бошқа мол-мулкни реализация қилиш;
устав жамғармаларида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини тугатишдан тушган тушумлар;
давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини кечиктирганлик учун пеня ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish