Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат



Download 2,36 Mb.
bet172/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

363-модда. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат
Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади.
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган ҳужжатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товарларни божхона ҳудудидан олиб чиқишда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат, агар мазкур сертификат контракт (шартнома, битим) шартларига, товар олиб кириладиган мамлакатнинг миллий қоидаларига кўра зарур бўлса ёки кўрсатилган сертификатнинг мавжудлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бўлса, шунингдек экспорт қилувчининг талабига кўра зарур бўлса, қонунчиликка мувофиқ сертификат беришга ваколатли бўлган орган томонидан берилади.
(363-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
364-модда. Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатлар билан бир вақтда тақдим этилади. Сертификат йўқолган тақдирда уни берган орган томонидан расмий равишда тасдиқланган дубликати қабул қилинади.
Товарни божхона ҳудудига олиб киришда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат қуйидаги ҳолларда мажбурий тартибда тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикаси тариф преференциялари берадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга;
муайян мамлакатдан олиб кирилиши миқдорий чекловлар (квоталар) ёки ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бошқа чоралари орқали бошқариб туриладиган товарларга;
божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёхуд товарларнинг келиб чиқиши тўғрисида нотўғри маълумотлар декларация қилинаётганлигига божхона органида асослар мавжуд бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар бу талаб Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларида назарда тутилган бўлса.
(364-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонлиҚонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат ёки ундаги маълумотларнинг, шу жумладан товар ишлаб чиқарилган мамлакат ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа туғилса, божхона органи қўшимча ёки аниқлик киритадиган маълумот беришни сўраб ушбу сертификатни берган органларга ёки сертификатда товар ишлаб чиқарилган мамлакат сифатида кўрсатилган мамлакатнинг ваколатли ташкилотларига мурожаат қилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган ҳолларда, лозим даражада расмийлаштирилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат ёки сўралган маълумотлар тақдим этилмагунига қадар товар муайян мамлакатда ишлаб чиқарилган деб ҳисобланмайди.
Божхона органларида товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат бланклари намуналари, товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни тасдиқлаш ва беришга ваколатли бўлган органлар муҳрларининг излари ва шахсларнинг имзолари мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси билан эркин савдо зонасини ташкил этувчи ёки Ўзбекистон Республикаси томонидан эркин савдо режими ўрнатилган давлатларда ишлаб чиқарилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни божхона органлари томонидан қабул қилиш шартидир.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish