Збекистон республикасининг божхона кодекси


-боб. Божхона тўловлари суммаларини қайтариш



Download 2,36 Mb.
bet167/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

49-боб. Божхона тўловлари суммаларини қайтариш
353-модда. Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланиши лозим бўлган суммадан ошадиган миқдорда божхона тўловлари сифатида тўланган ёки ундирилган пул маблағларининг суммалари ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммалари ҳисобланади.
(353-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари шундай тўловлар тўланган ёхуд ундирилган пайтдан эътиборан уч йил ичида қайтарилиши ёки дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши лозим, бундан ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳоллар мустасно.
Энг кўп қулайлик бериш режими ёки эркин савдо режими қўлланилган (тикланган) тақдирда, ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари ушбу тўловлар тўланган ёки ундирилган пайтдан эътиборан бир йил ичида, божхона органига лозим даражада расмийлаштирилган товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш шарти билан қайтарилиши ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилиши керак.
Қайтарилиши реэкспорт ва реимпорт божхона режимларига мувофиқ амалга оширилиши керак бўлган ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммасини қайтариш ушбу Кодекснинг 35 ва 59-моддаларида белгиланган муддатларда амалга оширилиши лозим.
Товарларни божхона тўловлари тўланишини назарда тутувчи божхона режимига жойлаштириш санаси ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларининг тўланиш ёки ундирилиш пайтидир.
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаларини қайтариш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш тўғрисида ариза берилганда;
божхона тўловлари суммаларининг ортиқча тўланганлиги ёки ундирилганлиги факти аниқланганда.
Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаси, агар уни қайтариш тўғрисидаги ариза ушбу модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида белгиланган тегишли муддатлар тугаганидан кейин топширилган бўлса, божхона органлари томонидан қайтарилмайди.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish