Збекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаганидан кейин у билан амалга ошириладиган ҳаракатлар



Download 2,36 Mb.
bet46/189
Sana01.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#522705
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   189
Bog'liq
Bojxona kodeksi

99-модда. Товарнинг божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаганидан кейин у билан амалга ошириладиган ҳаракатлар
Ушбу Кодекс 98-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талабга риоя этилмаган тақдирда, божхона органи божхона омбори божхона режимида туриш муддати тугаган товарга нисбатан қарор қабул қилиниши учун судга мурожаат этади.
15-боб. Эркин омбор
100-модда. Эркин омбор божхона режими
Эркин омбор божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва ҳудудларда божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади.
101-модда. Товарни эркин омбор божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
Эркин омбор божхона режимига ҳар қандай товар жойлаштирилади, бундан божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товар ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқилиши тақиқланган Ўзбекистон товари мустасно.
Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақлаш талаб этиладиган товарлар махсус мослаштирилган биноларда сақланиши лозим.
Илгари бошқа божхона режимларига жойлаштирилган товарлар эркин омбор божхона режимига жойлаштирилиши мумкин.
102-модда. Товарни эркин омбор божхона режимига жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни эркин омбор божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
103-модда. Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан амалга ошириладиган операциялар
Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:
товарнинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;
товарни сотишга ва ташишга тайёрлаш операциялари, шу жумладан туркумларга бўлиш, жўнатмаларни шакллантириш, саралаш, ўраш-жойлаш, қайта ўраш-жойлаш, тамғалаш операциялари (акциз маркалари бундан мустасно) ва бошқа шу каби операциялар;
оддий йиғиш операциялари;
товардан эркин омборда ишлатиладиган технологик ускуна ва унинг эҳтиёт қисмлари, юклаш-тушириш техникаси, бошқа техник воситалар сифатида фойдаланиш операциялари.
Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан айрим операцияларни амалга оширишга қонунчиликка мувофиқ тақиқлар ва чекловлар белгиланиши мумкин.
(103-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish