5-вазифа. Маррага киришни ўргатиш.
Маррага кириб келишда югуриш тезлигини туширмасдан сўнгги 15-20 м қолганда марра чизиғини юқори тезликда босиб ўтишни ўргатиш. Маррага кириб келишни маррадаги лентага ташлашни қўл, элка, кўкрак ва оёқ ҳаракатини маррани босиб ўтишга ўргатиш.
6-вазифа. Ўрта ва узоқ масофага югуриш техникасини тўлиғича такомиллаштириш ва шуғулланувчиларни индивидуал имкониятларини аниқлаш.
Воситалар. Ўрта ва узоқ масофага югурувчиларни асосий техникани эгаллашида ўргатиш услубияти жараёнида шуғулланувчиларни индивидуал имкониятларидан келиб чиқиб кейинчалик техникани тўлиғича такомиллаштириш йўлларини излаб тўиш. 100 ва 400 м масофагача бўлган масофани такрорий югуриб ўтиш. 400-800 м масофани тезлигини ўзгартириб югуриш. 1500-3000 м масофани бир хил маромда босиб ўтиш. 800-600-300 м масофаларни алмашлаб югуриш. 2000-5000 м масофани ўзгарувчан югуриш орқали босиб ўтиш.
ТУК Ўрта ва узоқ масофага югурувчилар масофани босиб ўтишда ортиқча куч кўпроқ сарфлайдилар. Шу боис ўргатиш жараёнида махсус ва умумий жисмоний тайёргарликни оширувчи машқлар услубиятидан фойдаланиш керак. Бундан ташқари, махсус югуриш машқларини ҳар бир машғулотда такрорланиб турилса, ҳам тежамли ва чиройли югуриш техникасига эга бўлади.
Югуриш техникасини чиройли ҳам тежамли бажариш югуриш турларининг барчасида юқори натижага эришишнинг асосий омили ҳисобланади.
Маълумки, ўрта ва узоқ масофаларга югуриш техникаси ўзининг ташқи белгиларига кўра, енгил ва чиройли югура олиш ҳамда мушакларни зўриқтириш ёки бўшаштириш каби югуриш ритмининг алмашинишининг бир-бирига мослиги тўғри чизиқ бўйлаб барча ҳаракатларни ўзаро мувофиқлигини ифодалаши зарур.
Тана тузилишидаги алоҳида хусусиятлар, табиийки, югуриш техникасига таъсир кўрсатади, бу эса югуриш техникасини эгаллашда ҳар бир спортчида ўзига хос бўлишини кўрсатади. Узоқ машқ қилиш натижасида анча барқарор кўникмаларни юзага келтириш мумкин, жумладан, нотўғри ҳаракатлар ҳам кўникмага айланиб қолади. Натижада шуғулланувчи югуриш техникасини нотўғри бажариши мумкин ва шу ҳолатда югуриб ортиқча энергия ва вақт сарфлаши спортнатижасига таъсир этади. Шунинг учун югуришни ўргатишнинг дастлабки босқичидан бошлаб тўғри югуриш ҳаракатларига ўргатишга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.
Ҳар хил спортразрядига эга бўлган югурувчилар техникасини таққослаш ва таҳлил этишда уларнинг югуриш услубига хос хусусиятлардан келиб чиқиш керак.
Одатда, югуриш техникасини таҳлил қилганда, иккинчи қадам ёки ҳаракат сикли ҳаракат бирлиги сифатида белгиланади. Ҳар бир сикл таянчнинг икки даври ва парвознинг икки босқичидан иборат бўлади. Югуриш вақтида оёқлар ҳаракатида таянч даврининг давомийлиги ҳар доим силтовчи ҳаракатлар даври давомийлигидан қисқароқ бўлади, парвоз босқичи шу тариқа юзага келади.
Спортчи юугураётганда ташқи кучлар таъсирининг қуйидаги хусусиятлари кузатилади: а) стартдан югуришда тинч ҳолат инерсиясини енгиб ўтиш; б) югуриш тезлигига боғлиқ равишда муҳитнинг қаршилик кучини ўзгартириш; в) таянч реаксияси таъсирининг даврийлиги.
Таянч даврида эрга бериладиган босим кучи ҳамда таянчнинг югурувчи оғирлигидан ортиқ бўлган реаксиясининг кескин ортиб кетиши тананинг умумий оғирлик маркази (у.о.м.) вертикал тебранишларини юзага келтиради. Бу тебраниш унча сезиларли бўлмаса ҳам югуриш техникаси бузилишига ўз таъсирини кўрсатади.
Бўғимлардаги ҳаракатлар катта ёйлар бўйлаб ва зарур тезликда амалга оширилади. Шунинг учун инерсия таъсири мушаклар фаолиятининг ўзаро таъсири югуриш вақтида тўлиқ намоён бўлади.
1-расм.
Илгариланма ҳаракатга ташқи кучларнинг таъсири нуқтаи назаридан таянч даври энг муҳим ҳисобланади. Шунинг учун биз югуриш техникасини қисқача таҳлил этганимизда гавданинг оғиши ўрта ва узоқ масофаларда 700-800 орсида тебранади.
Югуриш вақтида оёқни эрга қўйиш фазаси. Югуришнинг замонавий техникасида бошланғич таянчда оёқни юмшоқроқ қўйиш талаб қилинади ва амортизатсия учун оёқ, одатда, кафтнинг олд қисмига, тананинг у.о.м. чизиғига яқинроқ жойига босилади (1-расм, 1-кадр). Таянчнинг дастлабки босқичида тизза бўғимида бир оз букилган оёқни қўйиш югуриш тезлигига боғлиқ. Югуриш тезлиги ортгани сайин, умумий қоидаги кўра, оёқ эрга таранг ҳолда қўйилади ва таянч реаксияси вақти қисқароқ бўлади.
2-расм.
Югуришда деъсиниш фазаси. Ўзбекистонлик ва чет эллик энг кучли спортчиларнинг югуриши бошланғич таянчда оёқ кафтининг эрга таранг қўйилиши билан бирга кучли ва тезкор итарилиш билан ҳам ажралиб туради (1-расм, 2-кадр; 2-расм).
Амортизатсия вақтида катта вертикал тебранишнинг олдини олиш мақсадида ўткир бурчак остида итарилиш таянч оёқни тизза ва болдир-кафт бўғимида букиш ҳисобига амалга ошади. Болдир-кафт бўғими қанчалик кўп букилса, югурувчининг ҳаракатлари шунча жадал бўлади, негаки бу ҳолатда итарилиш ўткирроқ бурчак остида рўй беради. Тизза бўғимида оёқ қаттиқ букилмаслиги керак, чунки бу қўшимча пасайишига олиб келади, натижада итарилиш динамикаси анча оғирлашиб, табиийки, югуриш тезлигини секинлаштиради.
Юқори малакали спортчиларнинг югуриш техникасидаги ўзига хос жиҳат таянч оёқнинг барча бўғимларда, айниқса болдир-кафт бўғимида тўлиқ ёки деярли тўлиқ ростланишидир. Бунда силкинч оёқ, югуриш тезлигига боғлиқ равишда сонни юқорига-олдинга жадал даражада кўтарилишида жиддий рол ўйнайди. Маълумки, силкинч оёқ амълитудасининг ортиши билан таянч оёқнинг туъроққа кўрсатадиган босими ҳам ошади, демак, итарилиш кучи ошиши билан югуриш тезлиги ўсади.
Учиш фазаси даврида мувозанатни сақлаш ҳамда югурувчи танасининг бўшашган ҳолатда бўлиши жуда муҳим (1-расм 3-кадр).
Югуриш вақтида гавдани тўғри тутиш ҳолати. Югуриш вақтида вазиятнинг барқарорлигини сақлаш техниканинг муҳим элементи саналади. Биламизки, югуриш бу ҳар бир қадамда тана мувозанатини ўзгартириб боради. Шу сабабли ҳаракатлар гавда ҳамда бошнинг доимий ҳолатида (югуриш ҳолати) тўғри тутиши лозим.
Гавданинг тўғри (ҳар бир югурувчига хос бўлган) вазияти мушаклар ва ички органлар фаолияти учун зарур шароитни яратади. Ўрта ва узоқ масофаларга югуришда гавданинг оғиши 70°-80° орасида тебранади. Бундай оғиш ҳолатида қадамларнинг табиий узунлигини сақлаб туриш осонроқ. Ҳаддан ортиқ оғиш қадамлар узунлигини қисқартиради ва “йиқилувчи югуриш” деб аталадиган кўринишни юзага келтиради, бунда эрга қўнишнинг қўъол ва оғир бўлиши, силтанувчи оёқ болдирининг орқага кўпроқ кетиб қолиши кузатилади, соннинг олдинга ўз вақтида кўтарилиши қийинлашади. Аксинча, гавданинг ҳаддан зиёд тўғри вазияти элкаларнинг орқага силжишига олиб келади, бу одатда, у.о.м.нинг вертикал тебранишларини оширади. Югуриш бу ҳолатда “ўйноқлаш” ёки ёнга ташлаб югуриш тусини оладики, уни ҳам тўғри деб бўлмайди.
Гавданинг оғиш бурчаги, югуриш тезлигидан келиб чиқиб, ўтимал даражада бўлиши керак. Фақат шундагина югуриш техникасини бузувчи турли жиҳатлардан қутулиш мумкин. Бунда югуриш зарур мувозанат, қулай ритм, мушакларнинг бўшашиши ҳамда зўриқиши галма-гал бажарилишида ўз ифодасини тўади. Булар оқилона техниканинг асосий белгилари саналади. Югуриш вақтида бош тўғри тутилади, нигоҳ 8-10 м олдинга тикилган бўлиши лозим. Бу югуриш вақтида мувозанатни турғун ҳолда ушлашга, югуриш тезлиги оширилганда гавданинг оғиш даражасини назорат қилишга ёрдам беради. Қўллар фаолияти югуришнинг эгалланган ритмига мос бўлиши ҳамда гавданинг вертикал ўқи атрофидаги енгил айланишига мувофиқ келиши зарур. Қўлларнинг ҳолати (баланд, паст) турлича, югурувчининг ўзи учун қулай бўлиши шарт, у юқори элка камарини зўриқтирмасдан ҳаракат қилиши керак.
Югурувчининг техник маҳоратининг асосий омили жисмоний сифатидир (куч, тезлик, чидамлилик). Техник маҳорат билан жисмоний сифатларни параллел равишда узлуксиз такомиллаштириб бориш керак. Айни пайтда айтиш лозимки, хорижнинг энг яхши югурувчиларидан фарқли равишда бизнинг кўпгина югурувчиларимиз айрим ҳаракат босқичларини олдинги таянчда оёқни эрга қўйиш, гавда, бош, қўлларнинг зўриққан ҳолати, силтанувчи ҳаракатлар босқичида этарлича бўшаштирмасдан анча қўпол тарзда бажарадилар. Фикримизча, югуриш техникасига ўргатиш жараёнида гимнастика усули деб аталмиш усул, яъни югуриш ҳаракатларига югуриш ва сакраш гимнастикаси ёрдамида ўргатиш ҳар доим ҳам фойда бермаслиги мумкин. Қўлларни югуришга ўргатишда ойнага қараб қўллар ҳаракатини бажариш югуриш техникасини эгаллашга анча ёрдам беради. Ўргатиш жараёнида айнан сакраш ва югуриш машқларини кўпмиқдорда қўллаш оқибатида спортчиларимизнинг югуриш техникасида куч хусусиятлари пайдо бўлди, бу уларнинг табиий ҳаракатланишига оз бўлса ҳам таъсир этади.
Биз югуриш техникасига ўргатишда югуриш ва сакраш гимнастикасидан қўшимча восита сифатида фойдаланишига қарши эмасмиз, бироқ уни асосий восита деб қабул қилиш ҳам мумкин эмас. Югуриш ва сакраш гимнастикаси югуриш техникасидаги хатоларни бартараф этишнинг қўшимча воситаси бўлиб хизмат қилиши зарур, лекин ҳар бир алоҳида югурувчи техникасидаги нуқсонларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, уларга сараланган машқларни қўллаш тавсия қилинади.
Югуришнинг мукаммал техникасига ўргатишнинг энг яхши воситаси, табиийки, кичик тезликда югуриш саналади. Адабиётларда берилишича, 1970-80 йилларда дунёнинг энг кучли мураббийи Артур Лидярд ўз шогирдларига паст суръатда тез-тез ва узоқ югуришни таклиф этар экан, бунда у иккита муҳим вазифани ҳал этади: биринчидан - умумий чидамлиликни ривожлантириш, иккинчидан - югуриш техникасига ўргатишда тўғри кўникма малакаларини шакллантиради. Бунда қоматнинг тўғри тутилишига – югуриш вазиятига ва югуриш тезлигини ўзгартирганда у.о.м. оғишини бошқара олиш малакасига диққат қилиш жуда муҳим. Бу югуриш чоғида тана қисмларининг зарур мувозанат ҳосил қилишига кўмаклашади ва югурувчини, одатда, югуришда бевосита иштирок этмайдиган алоҳида мушаклар гуруҳининг зўриқишига олиб келувчи ортиқча компенсатор ҳаракатлардан халос этади.
Шундай қилиб, югуриш техникасига ўргатиш ва уни такомиллаштиришнинг асосий воситалари сифатида қуйидагиларни айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:
Ўз ҳаракатларини назорат қилган ҳолда суст суръатда югуриш.
Тезликни аста-секин ошириб (тезланишли) югуриш.
Ҳар бир алоҳида югурувчининг югуриш техникасидаги камчиликлардан келиб чиқиб танлаб қўлланадиган югуриш ва сакраш гимнастикасининг айрим машқларидан фойдаланиш.
Тақлидий машқлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ёрдамчи машқлардан ўз вақтида фойдаланиш.
Югуриш жараёнида қўллар ва оёқ ҳаракатини тўғри бажаришга эътибор қаратиш.
Сакраш машқларини доимий равишда қўллаб бориш зарур.
2. Ўрта масофаларга югурувчиларнинг куч, куч чидамлилиги ва эгилувчанликни ривожлантириш машқлари
Югурувчиларнинг замонавий машғулот тизимида куч ва куч чидамлилигини ривожлантириш муаммоси мураббий ва олимларнинг эътиборини тобора кўпроқ ўзига жалб қиляпти. Бу, албатта, тушунарли, чунки куч жисмоний сифатларнинг умумий синтезида анча муҳим таркибий қисм саналади.
Югурувчиларнинг кучи ва куч чидамлилигини ривожлантириш усуллари бирмунча ранг-баранг бўлса-да, лекин уларнинг моҳияти бир хил. Бу сифатларни ривожлантириш учун ўрта масофаларга югурувчилар хилма-хил югуриш ва сакраш машқларини, шунингдек, оғирликлар билан ўтказиладиган махсус машқларни бажарадилар (қум тўлдирилган қў, енгил штанга, гантеллар ва манжетлар). Улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
Юқори ва паст стартдан югуриш (1-расм).
Тез суръатда йўрғалаб югуриш (2-расм).
Сонларни юқорига кўтариб югуриш (3-расм).
Оёқлар учида пружинасимон югуриш (4-расм).
Оёқдан оёққа сакраб югуриш (5-расм).
Тепаликка ва тепаликдан пастга югуриш (6-расм).
Мураккаблаштирилган шароитларда қумда, тиззагача сувда югуриш (7-расм).
Қўрғошин белбоғ, автомобил ғилдираги каби оғирликлар ёки резина тасма ёрдамида қаршилик кўрсатадиган тезлик билан югуриш.
Аста-секин тезланиб югуриш.
Ҳаракатлар ритми ва амплитудасини ўзгартириб югуриш.
Ғовлар оша югуриш ва сакраш машқлари (3, 10-11-расм).
Турли усулда сакраб (жойидан туриб узунликка, уч ҳатлаб, галма-галдан беш ва ўн ҳатлаб, бир оёқда оёққа сакраш) югуришлар.
Штанга грифи ва диски билан ҳар хил машқлар ҳамда сакраш машқлари.
Қум тўлдирилган қоп, қадоқтошлар, гантеллар, шунингдек, черик билан алоҳида мушак гуруҳлари учун ҳар хил машқлар.
Тўлдирма тўпни ҳар хил ҳолатда ирғитишлар.
Гимнастика девори ва гимнастика снарядларида бажариладиган машқлар.
3.Ўрта масофаларга югурувчиларнинг психологик тайёргарлиги
Югурувчи нафақат жисмоний, балки психологик жиҳатдан ҳам яхши тайёргарликка эга бўлиши лозим. Шунинг учун машғулотларнинг барча даврларида жисмоний сифатларни ривожлантириш билан бир қаторда психологик тайёргарлик масалаларига ҳам катта аҳамият бериши керак.
Мураккаблиги жиҳатидан турлича вазиятларда югурувчиларнинг янада муваффақиятли чиқишларига ҳар қандай об-ҳаво шароитида (шамол, қор, ёмғир, югуриш йўлагининг ёмон ҳолати) машғулотлар ўтказиш жиддий ёрдам беради.
Спортчини машғулотда ниманики режалаштирилган бўлса, ҳаммасини охиригача ва имкон қадар белгиланган суръатда бажаришга ўргатиш зарур. У ўзини масъулиятли мусобақаларга тайёрлай олиши, мағлубиятга учрашни ҳам билиши даркор. Ғалаба ёки мағлубиятдан сўнг тезда ўзини тута билиш бошқа нарса орқали асаб тизимига дам бериш жуда муҳим. Яхши тайёрланган спортчи учун мусобақалар алоҳида бир ҳодиса эмас, балки машғулот жараёнининг одатдаги бир бўлаги бўлиши керак. Шундагина спортчи юқори натижаларни намойиш этишга қодир бўлади. Спортчи қанча кўп беллашувларда иштирок этса, мусобақалар олдидан шунчалик кам ҳаяжонланади, бунда унинг натижаси юқорироқ ва барқарор бўлади. Оптимал даражадаги шижоат ҳар доим юқорироқ иш қобилияти намоён бўлишига ёрдам беради.
Машғулот ва мусобақалар жараёнида югурувчиларни ҳар хил қийинчиликларни енгиб ўтишга, бошқача айтганда йўлда учраган синовларга мардона дош беришга ўргатиш зарур. Ф.П.Суслов берган маълумотга кўра 1960-1970 йиллар оралиғида дунёга машҳур югурувчи Г.Еллиотнинг мураббийси (дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири) австралиялик П.Черутти бу ҳақда жуда ишончли сўзларни айтган эди: “Югуришда осонгина омадга эришиш даврлари ўтиб кетди. Энди биз бўлажак чемпионларни улар машғулот ва мусобақалардаги қийинчиликларни қандай енгиб ўта олишларига қараб таниймиз”. “Еҳтиёткорлик, - деб давом эттиради П.Черутти, - ҳеч қачон катта ишларни амалга оширган эмас. Юқори малакали югурувчилар эҳтиёткорликни кемадан улоқтириб юбориш шарт. Спортчи организми мунтазам юкламаларни бажараверса, иммунитет ҳосил қилади – юкламага мослашади. Мослашиш жараён узоқ давом этиши мумкин, лекин унга эришса бўлади. Рекордлар ўрнатиш учун қийинчиликларни енгиб ўтиш ва тиришқоқлик билан меҳнат қилишга ўрганиш керак”. Ана ўшанда олдинга қўйилган мақсадга эриша оламиз дейди.
Бизнингча, П.Черутти юксак иродавий фазилатлар эгаси бўлган югурувчилар замонавий рекордларни янгилаб, йирик халқаро мусобақаларда ғолиб чиқа олиши ҳақида гаъирганда, мутлақо ҳақ эди.
Спортчининг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, унинг олдига аниқ вазифа қўйилиши керак. Жисмоний ҳамда психологик жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрган спортчи турли-туман мусобақалашув вазифаларини муваффақиятли ҳал эта олади. Агар рақиблари анча кучли бўлса, бундай спортчи анча юқори натижага эришишни олдига мақсад қилиб қўйиши керак (шахсий рекорд). Агар рақиблар куч жиҳатидан тенг ёхуд ҳатто кучсизроқ бўлса, яхши тайёргарлик кўрганлар мусобақаларда албатта ғалаба қозонишни мақсад қилиб қўядилар (натижанинг даражасидан қатъий назар, ғалаба).
Маълумки, жисмоний ва психологик тайёргарлик ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Этарли психологик тайёргарликсиз спортчи ўз жисмоний имкониятларини тўла намойиш эта олмайди ва аксинча, зарур жисмоний тайёргарликсиз, у юқори натижага эришолмайди.
2004 йил Афина шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинлари олдидан рассиялик Юрий Борзаковский Россия рекордини янгилаган 1:44.78. Гран-ъри мусобақаларида ҳам яхши натижалар 1:45.38 кўрсатиб келган.Олимпияда ўйинлари олдидан жисмоний тайёргарлиги, функсионал холати ва психологик жиҳатдан асосий мусобақага тайёр эканлигини Олимпиаданинг 800 метрга югуриш финалида намойиш этди. У масофанинг дастлабки метрларидан бошлаб ташаббусни ўз қўлига ола билди. Чунки стартда дунёнинг етакчи 800 м. масофага югурувчилари Саид Камел, Улфред Бергер, Рашид Рамзи каби моҳир спортчиларни доғда қолдириши спортчидан юксак даражадаги тайёргарлик ва психологик устунлик керак бўлади.
4.Ўрта масофаларга югуриш машғулотларини ўтказиш услубияти
Мамлакатимиздаги ва чет эллик энг кучли югурувчиларни тайёрлаш тажрибаси шундан далолат берадики, ўрта масофаларга югуриш – енгил атлетиканинг энг кўп меҳнат талаб қиладиган тури бўлиб, узоқ йиллар давомидаги тизимли ва қаттиқ машғулотларни талаб қилади, шунинг учун йилдан-йилга машғулот юкламалари ҳажми ҳамда шиддатини ошириб бориб, тезлик ва чидамлиликни оширишга мўлжалланган машқларнинг узоқ муддатли таъсир кўрсатиш омили юксак спортмаҳоратини эгаллаш йўлида ҳал этувчи аҳамиятга эга бўлади.
Югурувчилар, агар бошқа спорттурларидаги бошланғич тайёргарлигини ҳисобга олмасак, 8-10 йил давомида тинимсиз машқ қилганларида, одатда, 20-26 ёшларга бориб, ўзларининг энг яхши натижаларига эришадилар. Демак, ўрта масофаларда югуриш бўйича юқори натижаларга эришишни мақсад қилиб қўйган ёш югурувчи тайёргарликни имкон қадар эртароқ, кўпи билан 13-15 ёшларида бошлаши керак.
Ўрта ва узоқ масофага югуриш билан шуғулланмоқчи бўлган ўғил-қизларни югуриш билан шуғуллантиришда аввал ҳаракатли ва спортўйинлари ҳамда спорттурлари заҳирасидаги турли-туман воситаларни кенг қўллаган ҳолда бошланғич умумий жисмоний тайёргарлигини тарбиялаш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилиб, бўлажак ёш югурувчининг тайёргарлиги, аслида 10-11 ёшлик давридан бошланиши лозим.
Ёш югурувчиларнинг тайёргарлик тизимидаги энг сезиларли хатоларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ўрта масофаларга югуришга ихтисослашувдан аввал умумжисмоний тайёргарликнинг йўқлиги.
2. Югуриш билан мунтазам машғулотларнинг кеч бошлангани.
3. Тор ихтисослик воситалари (қаттиқ тезликда югуриш шиддатли оралиқли тайёргарлик) ёрдамида тайёргарликнинг жадаллаштирилган усули.
4. Машғулотлар жараёнида ҳар томонлама югуриш тайёргарлигига эътибор бермаслик.
5. Ёш югурувчиларни тайёрлашда истиқбол режалаштириш тамойилининг йўқлиги.
6. Мураббийлар учун ўқув-услубий қўлланмаларни этишмаслиги.
7. Мураббийлар йиллик тайёргарлик сиклларида машғулот юкламалрини олдиндан режалаштирмаганлиги.
8. Йиллик назорат ва мусобақа натижаларини таҳлил этмаслиги.
Машғулот юкламаларининг кичик ҳажми ва кучли шиддати гарчи нисбатан қисқа муддатларда натижаларнинг юқорига силжишига олиб келса ҳам, лекин, одатда, ёш югурувчини истиқболдан маҳрум этиб, спортга қизиқишни сўндиради.
Мамлакатимиз ва чет элнинг энг яхши югурувчилари машғулот усулиятини босқичма-босқич олиб борилишини энг яхши усулларидан ҳисоблашади. Ёш югурувчи машғулотларининг биринчи босқичида жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш кўникмаси ҳосил қилинади ва улар орасида умумий чидамлиликни ривожлантирувчи машқлар катта ўрин эгаллаши керак. Умумий жисмоний тайёргарлик табиат қўйнида ва залда ўтказиладиган турли ўйинлар, ҳамда спортўйинлари шунингдек, сиклик спорттурлари (велосиъед, юриш, кросс югуриш) билан шуғулланиш ёрдамида оширилади. Ҳар томонлама жисмоний ва ҳаракат тайёргарлиги яхши эгаллангач, тайёргарликнинг иккинчи босқичига ўтилади, бунда машғулотнинг восита ва усуллари анча ихтисослашган бўлади. Иккинчи босқичда муайян нисбатларда югурувчининг барча асосий сифатларини (куч, тезкорлик ва чидамлилик) ривожлантиришга аҳамият берилади, лекин аввалгидек машғулотларда умумий чидамлиликни янада ривожлантириш энг муҳим бўлиб қолаверади. Ва, ниҳоят, сўнгги босқичда югурувчининг чинакам маҳоратига ишлов берилади, унинг заҳирадаги бутун имкониятлари очилади, махсус машғулотлар анча жадал ўтказилади, бошқа машқ турлари қўшимча ҳисобланади.
Ўрта ва узоқ масофаларга югуришда замонавий машғулотлар тизими қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
1. Умумий юклама ҳажми, шиддат нуқтаи назаридан ниҳоятда кенг кўлам ҳосил қилади, бунда умумий (аероб) чидамлиликни, яъни узоқ муддатли ва катта тезлик билан югуришда кислород мувозанати ҳолатини имкон борича ривожлантириш биринчи ўринга қўйилади. Масалан, дунёнинг етакчи югурувчилари сўнгги йилларда югуриш шиддатини ъасайтирмаган ҳолда йиллик километраж ҳажмини 200-250% га оширдилар.
2. Мусобақа даврида тайёргарлик даврига нисбатан умумий чидамлиликни ривожлантирувчи юклама ҳажми энг кам даражада ъасаяди. Юқори малакали югурувчиларнинг машғулотлари юкламалрини таҳлил қилганда, мусобақалашув даврида умумий чидамлиликни ривожлантирувчи юкламалар ҳажми тайёргарлик даврига таққослаганда, кўпи билан 25 % га камайганлигини кўрамиз.
3. Йиллик машғулотлар сиклида умумий ва махсус чидамлиликни ривожлантирувчи восита ва усуллар ўтимал нисбатда бўлади. Тажрибадан маълумки, умумий чидамлилик даражаси спортнатижаларининг ўсишига жиддий таъсир кўрсатади. Энг кучли югурувчиларда умумий чидамлиликни ривожлантирувчи йиллик машғулотлар ҳажми югуриб ўтиладиган километражнинг 90% дан зиёд қисмини ташкил этади.
4. Йиллик машғулотлар сиклида умумий ва махсус чидамлиликнинг изчил ривожлантирилиши. Тайёргарлик даври бошларида асосий эътибор умумий чидамлиликни ривожлантиришга, мусобақалар мавсумига яқинроқ эса махсус чидамлиликни оширишга қаратилади.
6. Тайёргарлик даври машғулотларида дарсларида максимал юкламаларга эришиш мақсад қилиб қўйилади.
Ўрта ва узоқ масофаларга югурувчиларнинг машғулотларида асосан такрорий ва ўзгарувчан усулларнинг икки шаклидан фойдаланилади:
а) энг юқори натижанинг 80-90%га мувофиқ тезлик билан узун кесмаларда (800-1000-2000-3000-5000 ва 10000 м) югуриш;
б) мусобақа шароитига яқин махсус чидамлиликни ривожлантириш учун энг яхши натижанинг 90 % дан зиёд тезлик билан 100 дан 600 м гача кесмаларда югуриш.
Ҳар иккала вариантда ҳам «танафусдан аввал тезлик» тамойилига риоя қилинади. Югурувчи навбатдаги кесмани белгиланган вақтда югуриб ўтишга тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилмагунича дам олади.
1. Назоратнинг тасирчан тизими амал қилади. Масалан, 800 ва 1500 м масофаларда кислород танқислиги шароитида, шунингдек, 3000 дан 10000 м гача масофаларда кислород мувозанати шароитида иш қобилиятини мунтазам назорат қилиш.
2. Машғулотнинг психологик таъсири. Машғулотни максимал иш қобилиятида намойиш этилиши учун машғулот юкламаси хусусиятларига ўхшаш бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |