Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Кейс-стади - ўқитиш, ахборотлар, коммуникация ва бошқарувнинг 
қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва кейс-стадида баён қилинган 
амалий муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнида прогноз қилинадиган ўқув 
натижаларига кафолатли етишишни воситали тарзда таъминлайдиган, бир 
тартибга келтирилган оптимал усуллари ва воситалари мажмуидан иборат 
бўлган ўқитиш технологиясидир. Кейс-стади талабаларни ҳар қандай мазмунга 
эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади, уларда предметни 
ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил 
қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга нисбатан ижодий ёндашув малакаларини 
ривожлантиради, турли муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар 
томонидан билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.


151 
Ўқув кейсларининг муҳим характерли жиҳатлари талабаларга муаммоли 
вазиятни ҳал этиш юзасидан талабалар эътиборига адабиётлар рўйхатининг 
тақдим этилиши, уларга методик кўрсатма, йўриқномаларнинг берилиши ва 
албатта, ўқитувчи томонидан муаммонинг ечими бўйича ўз вариантининг 
тақдим этилиши саналади. Ҳар бир ўқитувчи кейс-стадига асосланган ўқув 
топшириқларининг пухта асосланишига эриша олиши лозим.
Кейслар учун қуйидаги таркибий тузилмага эгалик характерлидир:
1. Кейс (муаммо)нинг баёни. 
2. Кейс (муаммо)ни ечиш юзасидан топшириқ (ёки савол)лар. 
3. Фойдаланиш учун адабиётлар рўйхати. 
4. Методик кўрсатмалар. 
5. Кейсни ечиш жараёни (таҳлил ва ечим вариантларини илгари суриш, 
вариантлар мақбуллигини текшириш). 
6. Кейс ечими бўйича тақдимотни ташкил этиш. 
7. Кейс ечимини таҳлил қилиш. 
8. Ўқитувчи (кейсолог)нинг ечими
Кейс-стади методини касбий таълим жараёнида қўллаш ҳам яхши самара 
беради.
Мазкур мақоламизда ушбу методни 5111000-Касб таълими (5320900-Енгил 
саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси) йўналиши 2-курс 
талабаларининг
ишлаб чиқариш амалиёти даврида қўллашнинг амалий 
жиҳатларини ёритишни мақсад қилиб қўйдик. 
Маълумки, таълим жараёнининг натижаси талабалар билимини 
ўзлаштириш даражасини аниқлаш, баҳолаш билан аниқланади. Муаммо 
шундаки, касбий таълимда ишлаб чиқариш амалиёти натижаларини баҳолаш 
жараёнига жиддий эътибор берилмайди. Амалиётчи амалиёт якунида ҳисобот 
топшириб, унинг натижаси орқали баҳоланади. Талабанинг бутун амалиёт 
даврида ўзлаштирган билимларини 15-20 дақиқада ҳар томонлама тўғри 
баҳоланди деб айтиш нотўғри бўлади. Кўп йиллик кузатишларимиз натижаси 
асосида ишлаб чиқариш амалиётини модулли технология асосида ташкил 
этишни ва талабанинг модулни ўзлаштириш натижаларини аниқлаш учун 
модуль мазмунини ўз ичига олган ўқув кейсларидан фойдаланишни тавсия 
этамиз.
Мисол тариқасида “Бичув цехининг вазифалари” модули талаба томонидан 
модуль дастури асосида ўрганиб бўлингандан сўнг модул ўзлаштирилишини 
баҳолаш учун амалиёт раҳбари қуйидаги ўқув кейсларини тайёрлаши мумкин: 
Кейс баёни. Бичув цехининг вазифаси тикув цехларини ўз вақтида
сифатли бичиқ билан таъминлашдан иборат. Бунинг учун муайян технологик 
кетма-кетликка риоя қилинади. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish