Ўзбекистон республикасида таълим



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Карши ДУ 
 
Мамлакатимизда барча ижтимоий-иқтисодий соҳалар қаторида таълим 
соҳасида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги шароитда 
инновацион технология ғояларини амалиётга самарали татбиқ этиш давлат 
буюртмаси ҳисобланади. “Таълим тўғрисида”ги Қонунда белгилаб 
берилганидек, “Янги дарсликларни, замонавий инновацион ва ахборот 
технологияларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлашни 
алоҳида назорат остига олиш зарур”. Мамлакатимиз таълим тизимининг 
истиқболи учун хизмат қиладиган мазкур вазифани амалга ошириш учун 
анъанавий ўқитиш тизимини чуқур таҳлил этиш, унинг ютуқ ва 
камчиликларини тўғри баҳолаш, миллий менталитетимиз, анъаналаримиз ва 
имкониятларимизни ҳисобга олган ҳолда, етакчи мамлакатларнинг мазкур 
соҳасида тажрибасига таяниб, илмий асосланган ҳолда иш олиб боришимиз 
лозим. 
Ҳозирги кунда жамиятнинг ривожланиш анъаналарига уйғун ҳолда таълим 
соҳаси учун динамизм ва вариативлик хос бўлиб бормоқда. Ўрта махсус
таълимда ўқув жараёнининг такомиллашуви таълимнинг изчиллигини 
таъминлаб, ўқувчиларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларига ҳам эга 
27
Aрипoв M. Интернет вa электрoн пoчтa aсoслaри. - T.; 2000.


141 
бўлишларини тақазо этади. Чунки касбий малакаларга эга бўлган ҳар бир 
мутахассис кейинчалик халқ хўжалигининг бирор тармоғида ишлайдими ёки 
таълимнинг кейинги бўғинларида билим олишни давом эттирадими, бундан 
қатъий назар, ўз касбий билимини ошириш, шахсий фаолиятини бошқара 
олиш кўникмаларига эга бўлиши лозим. Ҳудди мана шундай хусусиятлар 
таълим инновацион тизимда олиб борилганида кўпроқ намоён бўлади. 
Инновацион таълим ХХ асрнинг ўрталарида ижтимоий-иқтисодий 
муаммолар ўткирлашган пайтда нисбатан қисқа даврда касбий кўникмаларни 
эгаллаш учун ўқитиш тизимига эҳтиёж юзага келганда пайдо бўлган. Ўша 
пайтда индустриал масалалар ўрганилиб, уларнинг назарий ва техналогик 
қўлланилиши, шунингдек, саноатнинг турли соҳаларида техника хавфсизлиги 
бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилган. Бу инновацион ўқитишнинг дастлабки 
кўриниши бўлиб, ҳали таълим ва касбга ўқитиш учун мослаштирилмаган эди. 
Инновацион ўқитишнинг дастлабки кўринишлари расмий равишда 1972-
йилда ЮНЕСКО нинг Токиода бўлиб ўтган конференциясида тилга олинган. 
Инновацион ўқитишдан дастлаб кишиларни касбга тайёрлаш мақсадида 
фойдаланилган бўлса, эндиликда у таълимнинг турли бўғинларида кўпгина 
фанларни ўқитишда қўлланилмоқда. Ҳозирги даврда дунёнинг қатор 
ривожланган мамлакатларида инновацион таълим тизимига катта аҳамият 
берилиб, бу соҳада тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мамлакатимизда ҳам 
инновацион ўқитишни таълим тизимига олиб кириш борасида муайян ишлар 
амалга оширилди. Эндиликда инновацион ўқитишга доир етарли илмий 
маълумотлар, тажриба тўпланган . 
Физика таълими концепциясида баён қилинган ғояларни, унда кўзда 
тутилган вазифаларни амалга ошириш йўллари халқ таълими, олий ва ўрта 
таълим махсус таълим вазирлигининг меъёрий ҳужжатларида ўз аксини топган. 
Бу вазифаларни бажаришни таъминлашда таълим тизимида инновацион таълим 
хам маълум ўрин эгаллайди.
Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантиришдан асосий мақсад хар 
бир ўқувчида бўлган қобилият, кўникма ва малакаларини ривожлантириш 
уларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантиришдан иборат. 
Мустақил ва онгли ёндашув орқалигина уларга сингдирилган билим ва 
малака келажакда бирор касбни эгаллашда етук инсон бўлиб етишишларига 
кўмаклашади. 
Бунинг учун фанларни пухта ўзлаштиришлари учун ўқувчиларни мумкин 
қадар кўпроқ мустақил фикрлашга ундайдиган ўқитиш методларидан 
фойдаланиш ижобий натижа беради. Юқоридаги фикрларга таяниб, давр 
талабига мос замонавий усуллардан бири бўлган инновацион таълимни физика 
дарсларига тадбиқини ўрганишга эътибор қаратдик.Унинг долзарблиги
қуйидаги омиллар билан аниқланади: 
1. Физика фанининг экспериментал эканлиги. 
2. Демонтрацион тажрибаларнинг кўп қисмини таълим жараёнида аниқ 
кўрсатиш имкониятларини чекланганлиги. 


142 
3.Билим бериш, илмий дунёқарашни шакллантиришда тажрибаларнинг 
муҳимлиги. 
4.Тажрибаларни муҳокама қилиш ёрдамида муаммоли таълимни яхши 
амалга ошириш мумкинлиги.
6.Тажрибалар кўрсатишда ўқувчиларнинг ёшини, олдин эгаллаган билим 
доирасини тўлиқ ҳисобга олиш. 
7. Муаммоли ўқитиш методи жараёнида сингдирилган билим ва малакалар 
келажакда бирор касбни эгаллашда дунёни илмий тушунишларида физикани 
ўрганишга бўлган қизиқишлари ортишига кўмаклашади.
Фанларни ўзлаштириш психологияси бўйича замонавий тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, муаммоли вазият вужудга келтирилганда фикрлаш активликка 
олиб боради. Ўқувчилар дарс мавзусининг муҳимлиги, аҳамиятини онгли 
тушуниб, олишлари фақат ўқитувчиларнинг оғзаки тушунтиришлари 
асосидагина вужудга келмас экан, балки, бунинг учун ўқитувчи томонидан 
махсус ташкил этиладиган муаммоли вазиятлар ўқитувчиларнинг иш 
фаолиятларида хам вужудга келади. Шу сабабли муаммоли ўқитиш ҳозирги 
вақтда инновацион технологиялар орасида жуда катта аҳамият касб этмоқда. 
Муаммоли вазият қуйидаги тартибда ифодаланади.
Муаммоли вазият энг биринчи босқич бўлиб, ўқувчилар онггига қизиқиш 
ҳиссини уйғотади.Ўйлаш қобилиятини фаоллаштиради, ўқувчи ўзининг билими 
нимага қодирлигига ишонч ҳосил қилади ва натижада ўтилган ўқув 
материалларини қайта онгида шаклантиришга мажбурлайди. Бундай вазиятни
яратишда ўқитувчи билим билан бир вақтда шу вазиятни хосил қилишга 
имконият яратишда қизиқарли тажриба, тушунчалар асосий роль ўйнайди. 
Муаммоли вазият тўрт босқичдан иборат. Ҳар бир босқич алоҳида вазиятларга 
эга: 
Биринчиси - энг содда босқич бунда ўқувчилар кўрсатган вазиятни 
кузатиш билан бошланади.
Иккинчи - босқичнинг номи қидирувчи деб аталади, яъни ўқувчилар 
ўқитувчи ёрдамида қидирув топиш мосламаси билан шуғулланади. 
Учинчи босқич тахминлар деб аталади. Ўқувчилар ўқитувчининг 
тахминлари фикрлари асосланган ҳамда муаммоли вазиятда мустақил 
масалани ечишга интиладилар.
Туртинчи босқичнинг номи хулоса деб номланади. Бунда, қаердан? 
Нимадан? Нима учун? Қачонгача? - деган тахминларни қаердан қилиб чиқиши, 
нимадан бошлаганлиги, масалаларнинг исботлари ўқувчилар томонидан тўлиқ 
жавоб берилиши шарти қўйилади. 
Муаммоли вазиятни яратишда ўқитувчилар муаммоли тажрибага кўпроқ 
эътибор беришлари керак. Муаммоли тажриба муаммоли вазиятнинг энг асосий 
чиқиш йўлидир. Муаммоли тажриба иккала томондан кўп кузатиш, билим 
талаб этади, шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчилар бир-бирларини тушунишлари 
керак. 
Муаммоли тажрибанинг асосий босқичи – ўқувчини фаолликка чорлаш 
ўқувчидан дадил, исбот талаб қилинади, масалани ечиш усулларини, талаб 


143 
қилиши муаммоли тажрибаларда ўқувчи бекор қолмаслиги керак. Кўпинча 
муаммоли тажрибалардан ўқувчилар томонидан “Нима учун?” деган саволлар 
берилади. Бу саволнинг жавобини ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда 
ечишлари керак. Муаммоли вазият ва муаммоли тажрибалар ўқувчиларда жуда 
катта қизиқиш уйғотади ва физика дарсининг самарадорлиги, қизиқарли 
ўтишини таъминлайди. Масалан: ўқитувчи капилляр ҳодиса ҳақидаги
масалани ва уларнинг саноат ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамиятини баён 
этишда, ўқувчиларга туташ идишларда бир неча жинсли суюқликлар қандай 
баландликларда туриши ҳақида нимлар билишларини эслашни таклиф 
этади.Ўқувчиларга шиша капилярлар тарқатилади ва уларда рангли суюқлик
кўтарилиши ходисаларини кузатиш талаб қилинади. Кузатиладиган ҳодиса
ўқувчиларда туташ идишларда бўладиган хосса билан гўё қарама-қарши
бўлиши муаммоли вазиятни вужудга келтиради. Бу ўқитувчининг ҳикояси, ёки 
сухбатида уларни жуда диққат билан фаол иштирок этишига таъсир этади. 
Бунда ўқитувчи улар учун янги бўлган ҳодисани таҳлил этиб беради. 
Муаммоли вазиятни юзага келтириш йўли билан дарс бошида ўқув 
муаммосини қўйиши ҳам ўқитувчининг ўқув материалларини бундан кейинги
баёнининг характери аниқлаб берилмайди. Агар бу муаммоли вазият 
муаммонинг ёки муаммоли масалани таърифлашга имконият бермаса уни ҳал
этиш учун ўқувчиларда етарли билим бўлса, у ҳолда янги материални баён 
этишни муамоли баён этиш шаклида олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Муаммоли баён этишга мисол қилиб, Академик лицейнинг 1-курсида “Ҳарорат 
тушунчаси”ни ўрганишни келтирамиз. 
Аввало, физика ўрганишнинг биринчи босқичида ўқувчиларнинг 
“ҳарорат” ҳақидаги билимларига таяниб, системанинг иссиқлик мувозанати 
(барча микроскопик параметрлар истаганча узоқ вақт давомида ўзгармай 
қолаверадиган ҳолат иссиқлик мувозанати деб аталади) ҳақидаги тушунчани 
киритамиз ва иссиқлик мувозанатида бўлган жисмлар учун бир хил катталик 
сифатидаги хароратга Максвелл берган таърифни айтдик. Бу катталикни сон 
билан қандай ифодалаш мумкин? - деб савол ташланди.Ўқувчиларга ҳарорат 
термометр билан ўлчанишини эслатдим. Аммо бу ҳолатда ҳарорат, биринчидан, 
термометрик жисмнинг хоссасига, иккинчидан эса саноқ нуқталарининг
танланишига боғлиқ. Демак, ўқувчилар ўлчаган ҳарорат шартли катталик
бўлиб, у аниқ физик маънога эга эмас экан деган фикрга келадилар. Сўнг яна 
янги муаммо вужудга келтирилади. Яъни, шундай физик катталикни топиш 
керакки, у ҳароратнинг ўлчови бўлсин. Бу катталик қандай хоссаларга эга 
бўлиши керак? Бу саволга ўқувчилар илгари ҳароратга берилган таърифдан 
фойдаланиб жавоб бердилар. Яъни, бу катталик мувозанат ҳолатда бўлган 
жисмлар учун бир хилда бўлиши керак. 
Шундан кейин бундай катталикни фақат тажрибадан топиш мумкинлиги 
тушунтирилади ва ҳарорат жисмининг ички энергиясига боғлиқлиги 
эслатилади. Натижада ўқувчилар ҳарорат иссиқлик мувозанатида бўлган 
жисмларда бир хил бўлиб у молекулаларнинг ўртача кинетик энергиясига тенг 


144 
бўлади, - деган хулосага келадилар. Бу молекулаларнинг кинетик энергиясини 
қандай ўлчаш мумкин деб савол берилади ва янги муаммо пайдо бўлади.
Демак, муаммони ечишда тажрибаларнинг аҳамияти жуда катта бўлиб, бу 
эса ўқувчиларнинг физик ҳодисаларини тўлиқ, мантиқан тушунишларини 
таъминлайди, дарснинг самарадорлигини оширади. 
Физика таълимида физик тажрибаларни қўллашдан асосий мақсад физик 
билимларни чуқурлаштириш, ўқувчиларнинг ҳар томонлама қизиқишини ва 
қобилиятини янада ривожлантириш ҳамда уларни мутахассис сифатида 
дунёқарашини ривожлантиришдан иборатдир.
Физик тажрибаларни ўтказиш бир қатор ўзига хос хусусиятлар, аввало 
синфда ўқувчилар сони камлиги ва уларнинг қизиқишлари умумийлиги бўйича 
бирлашганлиги билан характерланади. Бу ўқувчиларнинг шахсий мойиллик ва 
бошқа ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб физик тажрибаларни уйда 
ташкил этишга ёрдам беради Бу, ўз навбатида, ўқувчиларнинг ижодий 
ҳарактеридаги 
топшириқларни 
бажаришларида 
фаолликларни 
ва 
қобилиятларини муваффақиятли ривожлантириш шартларидан биридир. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish