Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати. Режа. Кириш


 Мамлакатимизда пул – кредит сиёсатининг моҳияти ва банкларнинг тутган ўрни



Download 108,02 Kb.
bet2/11
Sana11.06.2022
Hajmi108,02 Kb.
#653353
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Choriyeva Mohichehra

1. Мамлакатимизда пул – кредит сиёсатининг моҳияти ва банкларнинг тутган ўрни.
Ўзбекистон Республикасида дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларидаги каби икки поғонали банк тизими мавжуд. Унинг биринчи поғонасини бошқа турли мулкчилик шаклидаги тижорат банклари фаолиятини ҳамда мамлакатда пул муомаласини тартибга солиб турувчи, “банклар банки” ҳисобланган Марказий банк бошқариб туради. Банк тизимининг иккинчи поғонасини хўжалик юритувчи субъектларга кредит – ҳисоб-китоб юритиш хизматларини кўрсатадиган, актив ва пассив ҳамда воситачилик операцияларини амалга оширадиган турли мулкчилик шаклига асосланган тижорат банклари ташкил этади.
Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка асосан Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун асосий вазифалардан бири бўлиб, пул-кредит сиёсатини ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш ҳисобланади. Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлис Сенатига бу ҳақда ахборот беради. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини, муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини, Марказий банк ички активларининг ўзгариши, валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини, пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Марказий банк мамлакатимиздаги пул-кредит, молия, валюта ва нарх муносабатлари ҳолатидан келиб чиқиб, битта ёки бир қанча пул-кредит кўрсаткичлар ўзгаришларининг аниқ мақсадли мўлжалларини белгилаши мумкин. Пул-кредит сиёсатининг Марказий банкнинг ҳисоб операциялари, унинг мажбурий резерв талаблари нормаси, қайта молиялаштириш ставкаси, очиқ бозордаги операциялари, валюта сиёсати каби дастаклари мавжуд.
Марказий банк қиймат тўланишини, банклар кафолатлаган қисқа муддатли хазина векселлари, шунингдек, тижорат векселлари ҳисобини юритиши мумкин. Ҳисоб операцияларини ўтказиш шартларини, шу жумладан, ҳисоб ставкаси миқдорларини Марказий банк белгилайди. Лекин ҳозирда Марказий банк ушбу дастакдан фойдаланмайди.
Марказий банк давлатнинг қимматли қоғозлари, шунингдек, банкнинг ўзи чиқарган қарз мажбуриятларини харид қилиши ва очиқ бозорда сотиши мумкин. Марказий банк ҳар қандай даражадаги бюджетларни молиявий таъминлаш учун очиқ бозордаги операциялардан фойдаланиши, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари бирламчи жойлаштирилганда уларни сотиб олиши мумкин эмас. Очиқ бозордаги операциялар лимитини бошқарув тасдиқлайди. Очиқ бозордаги операциялар муомаладаги пул массасини бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминловчи асосий воситалардан бири сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Пул кредит сиёсати давлат томонидан белгиланади ва уни Марказий Банк амалга оширади.Унинг ёрдамида ҳар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади.
Пул-кредит сиёсатининг муҳим дастакларидан бири бу – мажбурий резерв талаблари ҳисобланади. Марказий банк ўзи белгилаган энг кам миқдорда резервлар сақлаш тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма беради. Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларнинг энг кам миқдори Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари билан белгиланиб, у омонатларнинг ҳажми, тури, муддатига, тижорат банкларининг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Марказий банк мажбурий резервларининг миқдорлари жалб этилган маблағлар ва омонатларнинг ҳар бир тоифаси бўйича барча тижорат банклари учун бир хилдир.
Марказий банк томонидан мажбурий резерв талаблари тижорат банкларининг кредит ресурслари миқдорига таъсир кўрсатиш орқали иқтисодиётдаги пул таклифини тартибга солишда пул-кредит сиёсатининг муҳим элементларидан бири сифатида қўлланилмоқда. 2012 йилда инфляция ва пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида мажбурий резервлар нормаси юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган муддатга жалб қилинган депозитлари учун – 15,0 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун 12 фоиз ва 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмай қолдирилди.
Марказий банкнинг мажбурий резервлар талабининг ушбу даражада ушлаб турилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳажми 2012 йил бошига нисбатан 31,5 фоизга ортди. Жумладан, аҳолининг тижорат банкларидаги омонатлари ҳажми 34,6 фоизга ўсди. Бундан ташқари, Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги пул таклифини бошқаришда пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларидан бири бўлган қайта молиялаш ставкасидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2011 йилнинг 1 январидан йиллик ҳисобда 14 фоиздан 12 фоизгача туширилди ва йил давомида ўзгартирилмасдан сақлаб турилди. Ушбу кўрсаткич 2012 йилда ҳам 12 фоиз даражада сақланиб қолди. Бу эса, ўз навбатида, пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келиб, хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг камайиши ва бунинг натижасида уларнинг инвестицион фаоллигини оширишга хизмат қилди.
Мамлакатимизда тижорат банкларида барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар тижорат банкларининг актив операциялари ҳажмини, жумладан, кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини оширишга замин яратди. “Мудис” агентлигининг ҳисоботида қулай иқтисодий шароит, фаол инвестиция сиёсати ва банклар капиталлашувининг барқарор юқори даражаси ушбу прогнознинг асосий омиллари бўлди, деб қайд этилган. Жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган глобал номутаносибликларга қарамасдан, Ўзбекистон иқтисодиёти, шу жумладан, банк-молия тизими муттасил барқарор ривожланмоқда.
Фикримизча, тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва иқтисодиёт тармоқларини кредитлашни янада кенгайтириш мақсадида мамлакатдаги коньюнктурани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий резервлар талаблари ва қайта молиялаштириш ставкаларидан оқилона фойдаланишни давом эттириш мақсадга мувофиқдир.

Download 108,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish