Фундаментал лойиҳаларни шакллантиришда қуйидаги талаб- ларга риоя қилиш керак:
табиат, жамият, инсон, онг ва сунъий равишда яратилган объектларнинг тузилиши, фаолияти ва ривожланишининг асосий қонуниятларини очишга қаратилган янги билимларни эгаллаш;
илм-фаннинг муайян соҳасидаги тадқиқотлар натижаларини назариялар, тушунчалар, методологиялар, усуллар, тавсиялар шаклида қўллаш мақсадида тадқиқ этиш;
илм-фан назарияси ва методологиясини бойитиш, келгусида бажариладиган амалий тадқиқотлар ҳамда уларни амалий қўллашга қаратилган инновация ишлари учун асос сифатида хизмат қилиш.
Танловга тақдим этиладиган фундаментал тадқиқотлар лойиҳалари қуйидаги талабларга жавоб бериши зарур:
Лойиҳа ижрочиларига қўйиладиган талаблар:
лойиҳа раҳбари томонидан охирги уч йил мобайнида лойиҳа мавзуси йўналишида Web of Science ёки Scopus халқаро илмий- таҳлилий базаларига киритилган журналларда камида 1 та илмий мақола чоп этилган ва унинг Хирш индекси 3 ва ундан юқори бўлиши (илмий мақоланинг нусхаси илова қилиниши лозим);
лойиҳанинг ҳамраҳбари нуфузли хорижий университет ва илмий марказларда (охирги уч йилда Times Higher Education World University Rankings бўйича топ 1000 таликка киритилган университетларда) фаолият кўрсатаётган ва лойиҳа мавзуси йўналишида муҳим натижаларга эришган (илмий мактаб яратган), Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган етакчи олим (шу жумладан, ватандош олим) бўлиши (лойиҳа ҳамраҳбари тўғрисидаги маълумотлар, унинг розилик хати ва муҳим илмий натижалари илова қилиниши лозим);
лойиҳа доирасида ижрочи ташкилотнинг асосий штатидаги ходимлар таркибидан киритилган ижрочилардан камида биттаси томонидан фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш бўйича диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш режасининг мавжудлиги;
лойиҳа илмий жамоасининг ўртача ёши 45 ёшдан ошмаслиги лозим (ўртача ёш ижрочилар ёшининг арифметик ўртача қиймати сифатида ҳисобланади);
лойиҳа раҳбарининг бир вақтнинг ўзида бошқа фундаментал лойиҳага раҳбарлик қилмаслиги;
лойиҳа доирасида илмий лабораторияларни замонавий асбоб- ускуналар билан жиҳозлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги (лойиҳага илова қилиниши лозим);
лойиҳа ижрочиларининг соҳадаги нуфузли халқаро конференцияларда маърузачи сифатида иштирок этиши бўйича аниқ режанинг мавжудлиги (лойиҳага илова қилиниши лозим);
лойиҳа ижрочиларининг тегишлилиги бўйича дунёдаги нуфузли фан жамиятлари билан алоқаларининг мавжудлиги ва концорциумларда фаол иштирок этиши тўғрисида асослантирилган маълумотларнинг илова қилинганлиги;
тадқиқот мавзуси бўйича зарур илмий салоҳият ва илмий маълумотларнинг мавжудлиги (юқори малакали олимлар жамоаси, сўнгги беш йил ичида нашр этилган илмий нашрларнинг сони ва сифати, патентларнинг мавжудлиги, етакчи миллий ва хорижий илмий марказлар билан ҳамкорликнинг мавжудлиги ва бошқалар);
лойиҳа ижрочилари таркибида 35 ёшгача бўлган ёш олимларнинг мавжудлиги, уларнинг сони ва сифат хусусиятлари;
зарур моддий-техник базадан (бинолар, жиҳозлар, инвентарлар, дастурий таъминот, маълумотлар базаси, ахборот ресурслари ва бошқалар) фойдаланиш имконияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |