Ўзбекистон Республикасида гўшт ишлаб чиқариш имкониятлари
Инсонлар ўзларининг физиологик холатини тиклаш учун озиқ овқат махсулотларини истеъмол қилади. Бу озиқ овқат махсулотларини ичида гўшт махсулотлари муҳим аҳамиятга эга.Чунки унинг таркибида инсон организми учун зарур бўлган микроэлемент ва витаминлар мужассамдур.
Олимлар хар бир инсоннинг гўшт истеъмоли буйича йиллик физиологик меъёрларини ҳисоблаб чиқган.
Ўзбекистон мустақил бўлгач мамлакат раҳбарлари ахоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар чорвачилик махсулотларини кўпроқ етиштириш бўйича Президент Қарори,Вазирлар Махкамасининг тешишли қарорлари қабул қилинган.
Ўзбекистонда 2014-2018 йилларда гўшт етиштириш хажмлари
№
|
Йиллар
Кўрсаткичлар
|
2014
|
2015
|
2016
|
2017
|
2018
|
1
|
Гўшт(тирик вазнда,минг тонна)
|
1906,3
|
2033,4
|
2172,5
|
2286,8
|
|
2
|
Ўсиш суръатлари,%
|
100,0
|
106,7
|
106,8
|
105,3
|
|
А) занжирсимон усулда
Б) базис усулда
|
100,0
|
106,7
|
114,0
|
120,0
|
|
Жадвал маълумотларидан кўриниб турубдики,мамлакатимизда гўшт етиштириш йилдан йилга мунтазам равишда кўпайиб бормоқда.Хар йили ўртача гўшт ишлаб чиқариш 5,0% дан кўпроқга ўсмоқда. Буларнинг асосий сабаблари:
-биринчидан,ахоли йилдан йилга кўпайиб бораябди
-иккинчидан,мамлакат ахолисининг турмуш даражаси яхшиланиб бораётганлиги сабабли, хар бир оиланинг гўшт истеъмоли кўпайиб бормоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки,етиштирилаётган гўшт максимум 90,0% дан кўпроғини дехқон хўжаликлари аҳолининг шаҳсий ёрдамчи хўжалик ташкил этилиб борилмоқда.
Мамлакатимизда гўшт ишлаб чиқаришдаги ижобий тарафлари каби бир уринда қатор камчиликлари хам мавжуд.Улар кўйидагилардур:
-йирик гўшт етиштириб берувчи чорвачилик комплекслари ташкил этилмаган.
-мавжуд чорва махсулотлари тайёрловчи дехқон хўжаликлари ем-хашак етиштириш учун етарли даражада ер майдони билан таъминламаган.
-чорвачилик билан шуғулланадиган дехқон хўжаликлари ва оилалар хўжаликлари зотдор мол навлари етарлича таъминланмаган. Аҳолидаги чорва молларидан кўра зотдор моллар 1,5-2,0 баробар кўп гўшт қилади.
-молларни,паррандаларни боқиш учун ем-хашак нархлари жуда юқори.Улар гўшт таннархининг қимматлашишига олиб келади.
Муоммонинг яна бир томони ахолининг шаҳсий ёрдамчи хўжаликларида етиштирилган гўшт махсулотлари истеъмоли тўғрисида хисоботлар юритилмайди.
Юртимизда гўшт ва гўшт махсулотлари истеъмолини рационал физиологик меъёр даражасига етказиш долзарб масалалардан бири бўлиб,унга комплекс ёндашув лозим.Сермахсул қорамол ва парранда зотларини яратишдан бошлаб,уни парваришлаш, ем-хашак, дон билан таъминлаш, кушхонада сўйиш, гўштни сақлаш ва уни харидорга етказиб бериш каби барча жараёнларни назоратга олиш махсулотни нафақат ишлаб чиқаришни оширишига олиб келади, балки озиқ овқат ресурсларининг хавфсизлигини таъминлайди.
Чорвачилик талабларига кўра бир бош махаллий қорамолга 0,3 гектар,наслли қорамолга 0,6 гектар яйлов талаб этилади. Агар шахсий томорқа эгаси чорва молини етиштирганда хам ё бозордаги олибсотарга ёки қассобга арзонга беришга мажбур. Яъни бизда чорвачилик ва гўшт етиштириш борасида аниқ тизим йўқ.
Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш учун Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди. Бунда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда банд бўлган ерларда қўшимча махсулот ишлаб чиқаришга рухсат берилган. Аҳолини гўшт ва гўшт махсулотлари билан таъминлашни яхшилашда йирик чорвачилик комплексларини ташкил этиш,уларга солиқ ва банк кредитларидан имтиёзлар бериш,лалми майдонлардан меъёр асосида ер ажратиш лозим. Қолаверса, чорва махсулотларини етиштириш,харид қилиш ва сотишда йуқолиб қолган боғлиқликни тиклаш, аҳолига чорва моллари ва парранда етказиб берадиган, уларни ем-хашак билан таъминлаб, махсулотни харид қиладиган тайёрлов ташкилотларини барпо этишимиз керак. Шу йул билан бозорни гўшт ва гўшт махсулотлари билан тўлдириб, нарх-навони тушуриш, аҳоли талабини тўлақонли қондириб, импорт қилувчи мамлакатдан экспорт килувчига айланишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |