Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш ҚОИДАЛАРИ
I боб. Умумий қоидалар 1. Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташишнинг ушбу Қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) «Автомобиль транспорти тўғрисида», «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида», «Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташишга татбиқ этилади.
2. Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажларни ташиш тегишли лицензия, тендер натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчилар транспортида хизматлар кўрсатиш юзасидан тузилган шартномалар (контракт) мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
3. Йўловчилар ва багажни ташишга тарифлар миқдорлари мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
4. Автомобилда йўловчилар ва багажни халқаро ташишлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан ҳам тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Йўл чипталари, йўл ва чиптани ҳисобга олиш варақалари реквизитлари, йўналишлар, автовокзаллар (автостанциялар) паспортлари, автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташишга тааллуқли шакллар ва йўриқнома-методик ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон) II боб. Йўловчилар ва багажни ташиш 1-§. Асосий тушунчалар 6. Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
автобус — йўловчиларни, багажни ташишга мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;
автовокзал (автостанция) — транспорт-экспедиция, ташиш фаолиятини амалга оширувчи ва йўловчиларга бошқа хизматлар кўрсатувчи ташкилот;
автопавильон — йўловчиларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган автомобиль йўлидаги иншоот;
багаж автомобили — багаж ташишга мўлжалланган автомобиль;
багаж — жўнатиш учун идишга жойланган ва йўловчи томонидан ушбу автобусда олиб кетиладиган буюмлар;
багаж квитанцияси — багажнинг ташиш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг. чипта — йўловчининг ҳақ тўлаган ҳолда автобусдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини ҳамда йўловчи ва ташувчи ўртасида ташувлар юзасидан ошкора шартномалар тузилганлигини тасдиқловчи қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда) ҳайдовчи — автотранспорт воситасини бошқарувчи шахс;
йўл — қурилган ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун фойдаланиладиган ер полосаси ёхуд сунъий иншоот юзаси;
қўл юки — йўловчи томонидан бепул ташиладиган ташиш учун идишга жойланган буюмлар;
енгил автомобиль — йўловчилар ва багажни ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобга олмаганда 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;
йўналишсиз таксилар — йўловчиларнинг буюртманомаларига кўра таксометр (ҳисоблагич) кўрсаткичи бўйича ҳақ тўлаш ҳисобига ташиш хизматлари кўрсатувчи автотранспорт воситаси;
йўналишли автобус — белгиланган йўналиш бўйича йўловчилар ва багажни ташишга мўлжалланган автобус;
йўналишли таксилар — йўловчиларнинг талабига кўра тўхтаб ўтадиган мунтазам йўналишларда йўловчиларни ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси (автобус ёки енгил автомобиль);
йўналиш — автотранспорт воситаларининг муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли;
йўналиш паспорти (йўналиш ҳужжатлари) — йўналиш тўғрисидаги асосий маълумотларни тавсифловчи ҳужжатлар;
йўловчи — тузилган ташиш шартномасига мувофиқ ташиш хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахс;
супача — йўл қопламаси сатҳидан баландроқ бўлган, автовокзалларда (автостанцияларда)ги йўловчиларни транспортга чиқариш ва ундан туширишга мўлжалланган майдонча;
Олдинги таҳрирга қаранг. ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
(6-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й 22 -сон, 194-модда) қатнов жадвали — рейсни бажариш вақти, жойи ва изчиллиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган график (жадвал);
рейс — автотранспорт воситасининг йўналишнинг бошланишидан охирги манзилигача бўлган йўли;
махсус йўналишлар — ташкилотларнинг ходимларини иш жойига ва иш жойидан ташиш;
йўналиш схемаси — йўналишнинг шартли белгилар қўйилган график тасвири;
тариф — йўловчилар ва багажни ташиш учун белгиланган тўлов миқдори;
трафарет — йўловчиларни йўналиш тўғрисида хабардор қилишга мўлжалланган кўрсаткич.