3-§. Транспортда юриш шартлари
102. Йўналишсиз таксилар белгиланган тўхташ жойларида умумий навбат тартибида ёлланилади.
103. Шаҳар четига йўналишсиз таксиларни йўлга чиқаришга буюртмалар диспетчер томонидан телефон орқали ва шахсан йўловчидан қабул қилинади.
Йўналишсиз таксини йўлга чиқариш қиймати буюртмачи томонидан буюртма бўйича белгиланган тарифга мувофиқ таксометр кўрсаткичи бўйича тўланади.
104. Йўналишсиз такси йўловчининг илтимосига кўра томонларнинг ўзаро келишувига кўра алоҳида тўлов эвазига йўловчини унинг илтимосига биноан кутиб туради.
4-§. Қўл юкини ва багажни ташиш
105. Йўналишсиз таксиларнинг багаж бўлинмаларида багажни ташиш фақат ёпиқ багажхона бўлганда рухсат берилади.
Йўналишсиз таксиларнинг салонида автомобиль эшиги орқали бемалол сиғадиган, салон қопламасини ва унинг ускуналарини бузмайдиган ва ифлос қилмайдиган, ҳайдовчининг автомобилни бошқаришига ҳамда орқани кўриш кўзгусидан фойдаланишига халақит бермайдиган ҳар хил буюмлар ва ашёларни ташишига рухсат берилади.
Мушуклар, итларни тизгин ва тўшаги мавжуд бўлганда тумшуқбоғларда, кичик жониворларни саватларда, сумкаларда ҳамда қушларни қафасларда ташишга рухсат берилади.
VIII боб. Автомобиль транспортида ҳарбий йўловчиларни ташиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
106. Ҳарбий йўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари бўйича транспортда юриши расмийлаштирилган шахслар ҳамда ушбу ҳужжатларда ёзилган уларнинг оила аъзолари кирадилар.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Ҳарбий йўловчиларни ташиш бунинг учун кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Марказий банки орқали марказлаштирилган тартибда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолда бажарилади.
(107-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳарбийларни ташиш умумий белгиланган тартибда Марказий банкнинг лимитланган дафтарчаларидан чеклар, банклар томонидан акцептланган тўлов топшириқномалари орқали ёки нақд пул билан тўлов тўланиши мумкин.
108. Ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча автовокзалларда (автостанцияларда) қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳарбий қисмлари ва муассасалари томонидан ташишга расмийлаштирилган ҳарбийларни ташиш ҳужжатларида, уларнинг тегишли вазирлик ва идорага алоқадорлигини аниқловчи ажратиб турадиган белгилари бўлиши керак.
(108-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
109. Ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари автомобиль транспортида шаҳар атрофида, вилоят ичида, вилоятлараро ва халқаро қатновларда йўловчиларнинг манзилга бориши ва багажни ташишига чипталар олиш учун мўлжалланган.
Ҳарбийларни ташиш ҳужжатларига қуйидагилар тааллуқлидир:
а) автомобиль транспортида ҳарбий юкларни ва уй буюмларни ташиш учун — талабнома;
б) автомобиль транспортида вилоят ичи ва вилоятлараро қатновларда манзилга бориш учун битта одамга ёки сони икки кишидан зиёд бўлган ҳарбий командага чипталар олиш учун — талабнома;
в) багажни ташиш учун — багаж талони. Багаж талонлари жўнаш автовокзаллари (автостанциялари) кассаларида багаж чипталарига ёки квитанцияларига алмаштирилади. Барча турдаги ҳарбийларни ташиш ҳужжатлари жўнаш шохобчаси чипта кассаларида умумий шаклдаги чипталарга, багаж чипталарига ёки квитанцияларга алмаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |