Автобус бекатлари 51. Автобус бекатларининг жойлашишини танлаш қурилиш нормалари ва қоидалари талабларидан келиб чиқиб ташиш буюртмачиси ва йўл ташкилотлари тегишли хизматлари томонидан амалга оширилади. Бунда йўловчиларга энг кўп қулайликни таъминлаш, автобус бекатлари кўриниб туриши зарурлиги ҳамда уларнинг ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлиги шартларига риоя этилиши керак. Автобус бекатлари жойлашган жой шаҳар (туман) бош меъмори, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати билан, темир йўлдан ўтиш жойлари ҳудудида эса — темир йўл бўлинмалари билан келишилади ва ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
Шаҳарларда автобус бекатларини ободонлаштириш ҳокимликлар томонидан, автомобиль йўлларида йўл ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
52. Ҳокимликлар ва йўл органлари қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ шаҳарларда ва аҳоли пунктларида сутканинг қоронғи вақтида автобус бекатлари ҳамда уларнинг атрофи ёритилишини ташкил этишни таъминлаши керак.
53. Автобус бекатларини сақлаш ва тозалаш тартиби ҳокимликлар, шунингдек ушбу ишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар томонидан белгиланади.
Тўхташ павильонлари ва чиқиш майдонларини, ўтиш-тезлик полосалаларини қордан тозалаш шарт.
Темир йўлдан кесиб ўтиш 54. Автобус йўналишларини белгилашда йўлнинг темир йўлни кесиб ўтишини истисно этувчи ечимлар қидирилиши керак.
Бундай ечимга келиш имкони бўлмаган истисно ҳолларда шлагбаумли ва шлагбаумсиз амалдаги ўтиш жойларида автобус ҳаракатини (доимий ёки вақтинча) очишга ҳар бир алоҳида ҳолатда йўл бўлими бошлиғининг ёки ўтиш жойи бўйсунишида бўлган бошқа ташкилотнинг рухсати билан йўл қўйилади. Бунда шлагбаумсиз ўтиш жойларида автобус ҳаракатига улар автоматик светофор сигнализацияси билан жиҳозлангандан кейин рухсат берилади. Шлагбаумсиз, автоматик светофор сигнализацияси ўрнатилмаган ўтиш жойлари бўйича автобус йўналишларини жорий этиш тақиқланади.
55. Темир йўлдан кечиб ўтиш йўллари кесиб ўтиш жойларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш йўриқномасига қатъий мувофиқ ҳолда сақланади ва жиҳозланади.
56. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси темир йўллари умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари билан кесишган кесиб ўтиш йўллари умумий фойдаланиладиган кесиб ўтиш йўллари ҳисобланади ва компания маблағлари ҳисобига сақланади.
Идоравий кесиб ўтиш темир йўллари умумий фойдаланиладиган йўллар ёки алоҳида корхоналарнинг йўллари билан кесиб ўтиш йўллари кесиб ўтиш темир йўлларига қарашли бўлган ташкилотлар ҳисобига ёхуд улардан фойдаланувчи ташкилотлар ҳисобига сақланади.
57. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмалари, тасарруфида темир йўллар бўлган вазирликлар ва идоралар автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи бошқа вазирликларни, шунингдек давлат автомобиль назоратини автобусда йўловчилар ташиш йўналишларида транспорт воситалари ўтиши қоидалари бузилаётган ёки қийинлашаётган темир йўлни кесиб ўтиш йўллари ёки йўлларни реконструкция ва тузатиш бўйича режали тадбирлар тўғрисида 5 кун олдин хабардор қилишлари керак.
58. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари орқали ёки уларда транспорт воситалари ўтиши бузилганда ёки қийинлашганда тузатиш ишларини бажариш вақтида уларни айланиб ўтишдаги ҳаракат тартиби тузатишни амалга оширувчи ташкилотлар, давлат автомобиль назорати билан ўтиш жойининг пиёдалар юрадиган қисмини тузатишда эса тегишли йўл ташкилотлари билан келишилади. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари орқали автобуслар ҳаракати Йўл ҳаракати қоидалари талабларини қатъий бажарган ҳолда алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.
59. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ҳудудида тўхташ пунктлари энг яқин темир йўл рельсидан камида 100 м масофада жойлаштирилиши, уларнинг техник ечими эса автобус тўхтаган тақдирда транспортнинг асосий ҳаракат йўли бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатини таъминлаши керак.