Ўзбекистон республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қЎмитаси


БУЗОҚЛАРНИ ТУҒИЛГАНДАН КЕЙИН ПАРВАРИШЛАШ



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/34
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#193812
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
-8-Чорвачилик-китоб

 
БУЗОҚЛАРНИ ТУҒИЛГАНДАН КЕЙИН ПАРВАРИШЛАШ 
Махсус ташқил қилинган индивидуал хоналарда туғдириб олинган 
бузоқлар биринчи 2-3 кун давомида шу ерда оналари билан бирга сакланади. 
Бу даврда сигир боғлаб сақланади ва сифатли беда пичани билан 
озиқлантирилади. Бузоқлар 2-3 кун эркин ҳолда хохлаган вақтида ва талаб 
меъѐрида оғиз сутини тўғридан-тўғри она елинидан эмади. 
Янги туғилган бузоқларни бу усулда сақлаш уларнинг жадал ва соғлом 
ўсишини таъминлайди ва ѐш организмда кучли иммунитетнинг пайдо 
бўлишига имкон яратади. Туғруқхона ва профилакторияларда санитария-
ветеринария талабларига риоя килинади. 2-3 кундан сўнг хоналарда тўлиқ 
дезинфекция ўтказилади ва навбатдаги туғдиришга тайѐрланади. 
Янги туққан сигирлар эса туғруқхонанинг белгиланган жойида 
лактациянинг 10-12 кунига кадар боғлаб сакланади, озиқлантириш ва 
елиннинг нормал холатга келиши назорат килиб борилади. 2-3 кунлик 
бузоқлар онасидан ажратилиб, индивидуал катакларга ѐки профилактория 
хоналарига ўтказилади. 


4-расм. Янги туғилган бузоқлар
 
Янги туғилган бузоқлар тозаланиб, танаси қуригач биринчи 
озиқлантиришдан олдин тарозида тортилади, унга идентификация рақами 
қўйилади ва тегишли лақаб берилиб, маълумотлар махсус янги туғилган 
бузоқларни ҳисобга олиш китобига ѐзилади. 
Янги туғилган бузоқларда ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан 
ҳимояланишга бўлган имконияти, яъни иммунитети паст бўлади. Бу 
муддатда бузоқ бирон нарсани ялаб қўйса, қорин-ичак касаллигига чалиниши 
мумкин. 
Чунки бу даврда микроблар ичакнинг қаршилигига учрамасдан, 
тўғридан-тўғри қонга сўрилади. Янги туғилган бузоқларнинг қони 
иммунобиологик ҳимояланиш хусусиятига эга бўлмайди. 
Шунинг учун бузоқларнинг ҳимояланиш хусусиятларини ошириш 
мақсадида уларни туғилгандан сўнг бир соат ичида эмиш рефлекси 
бошланганданоқ ўз оналарига эмдирилиб, оғиз сути билан озиқлантирилади. 
Маълумки, оғиз сути кучли бактерицидликка эга бўлиб, бузоқнинг ичак 
тизимидан қонга сўрилгандан бошлаб организмнинг иммунобиологик 
хусусиятларини оширади. Натижада, ѐш организмда кучли ҳимояланиш 
иммунитети шаклланади. 
Янги туғилган бузоқларнинг ҳимояланиш хусусиятларини кўтарищда 
витаминли дори-дармонлардан (аквител, тривитамин) фойдаланилади ва 
ультрабинафша ҳамда инфрақизил нурлатиш қўлланилади. 
Инфрақизил нурланиш лейкоцитларнинг фагоцитар активлигини 
оширади ҳамда бошқа физиологик функцияларини кучайтиради. 


Янги туғилган бузоқларнинг марказий нерв тизими катта кучни хис 
килиб, тез чарчайди, шунинг учун сокинлик ва давомли ухлаш талаб 
килинади. 
Шу сабабли туғрукхонанинг бир чеккасида иссиқ ва юмшоқ сомон ѐки 
майин пичан тўшамаси билан дам олиши ташқил қилинади. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish