Ўзбекистон республикаси вазирлиги


ЎСМИРЛИК ДАВРИ ПСИХОЛОГИЯСИ



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#54055
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
yosh davrlar psixologiyasi

 
ЎСМИРЛИК ДАВРИ ПСИХОЛОГИЯСИ 
  Ўсмирлик инсонни балоғатга етиш даври бўлиб, ўзига хос хусусияти билан 
камолотнинг бошқа поғоналаридан кескин фарқ қилади. Ўсмирда рўй берадиган биологик 
ўзгаришлар натижасида унинг психик дунѐсида туб бурилиш нуқтаси вужудга келади. 
Балоғат даврига 11-15 ѐшли қизлар ва ўғил болалар кирадилар. Камолотнинг мазкур палласида 
жисмоний ўсиш ва жинсий етилиш амалга ошади.
Ўсмирлик ѐшида қизлар ва ўғил болаларнинг жисмоний қиѐфасида муҳим ўзгаришлар 
рўй беради. Бу даврнинг бошланишида қизлар ўғил болаларга нисбатан тезроқ ўсиб 
улғаядилар. Бу нарса қиз болаларниг эртароқ жинсий балоғатга етишига боғлиқдир. 
6, 7- синфларда новча, салобатли бўлиб кўринадиган бўйчанг қизлар билан ѐнма-ѐн 
паст бўйли, серхаракат ўғил болалар тез ўсиб, қиз болалар билан тенглашиб оладилар. Юқори
синфга ўтганларида эса улардан ўзиб кетадилар.
Ўсмирлик даврида ўғил блолаларнинг бўйи 25-30см, қиз болаларнинг бўйи 18-20 см 
ўсади. Бу даврда тананинг интенсив ўсиши юзага келади.


46 
Маълумки, бўйига ўсиш, найсимон суяклар ва умуртқа поғонасининг узайиши хисобига 
рўй беради. Бу даврда найсимон суякларнинг охирги таянч қисмлари хали етарли даражада 
суяклашмаган, юмшоқ бўлади. Бу хусусиятларни назарда тутиш, ўсмирнинг спортнинг 
мураккаб оғир турлари билан шуғулланишига йўл қўймаслик керак. Акс холда боланинг 
умуртқа поғонаси қийшайиб, бўйи ўсмай қолиши мумкин.
Ўсмирлик ѐшининг иккинчи даврида юз суяклари, айниқса унинг умуртқа қисми (бурун, 
юқори жағ, ѐноқ) жуда тез шакллана бошлайди. Юз кейинчалик қарийиб ўзгармайдиган
муайян шаклга киради. Оғиз бўшлиғи ва халқум ўзгаради, бўғизда ҳам ўзгариш рўй беради: 
овоз пайлари узаяди ва кучаяди. Натижада ўсмирларнинг, айниқса ўғил болаларнинг овози 
йўғон ва паст бўлиб қолади. «Овознинг бузилиши» ѐш болаларга хос ўткир, овознинг 
нисбатан паст, катталарга хос овоз билан алмашинувидир. 
Бироқ бу овозлар орасига хали боланинг ўткир овози қўшилиб ҳам туради. Катталар 
хазил билан ўсмирлар овозини «хўроз овози» деб атайдилар. Овознинг ўзгариши ўсмирнинг 
ўзини таажубга солади. Қизларнинг овози кескин ўзгармайди. Шундай бўлса-да қизларга хос 
ўткир, жаранглаган овоз аста-секин қизларнинг майин, текис ва нозик, салгина пасайган 
овозига ўз ўрнини беради.
Ўсмирлик ѐшида мускул системасининг ўсиши ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. 
Мускуллар тез ўсиб, мустахкамланиб боради. Оѐқ ва қўл суякларининг ўсишдан орқада
қолади. Ўсмирларнинг мускуллари хали ингичка, нисбатан кучсиздир. Натижада ўсмирнинг
гавдаси номутаносиб, харакатлари, юриши нотекис, бесўнақай бўлади. Оѐқ товонлари тез 
ўсади. Оѐқлар узун, мускуллар нозик бўлганидан ўсмир юришидаги бесўнақай бўлади.
Ўсмирларда ўз мускулларини ўстиришга зўр иштиѐқ туғилади. Улар оғир нарсаларни 
кўтарадилар. Мускулларини ўстирадиган машқлар билан шуғулланадилар. Ўсмирлик даврида 
нафас олиш органлари жадал ривожланади.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish