Х . Якуний қоидалар
37. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган.
№ 150
9.06.06
Б У Й Р У Қ
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
21 декабрдаги 275-сонли қарорининг
жойларда ижросини сифатли бажа-
рилишини таъминлаш юзасидан
қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан Халқ таълими вазирлиги ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида муайян ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, жойларга чиқиб ўрганиш натижалари таълим муассасаларида ушбу қарор ва унга асосан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларнинг юритилишида хатоликларга йўл қўйилаётганлигини кўрсатди.
Жумладан: айрим мактабларда махсус комиссия таркибини белгилашда Низом талабларига риоя қилинмаган, махсус комиссиялар томонидан устамаларни белгилашда талаб этиладиган ҳужжатлар комиссия котиблари ва экспертлар гуруҳлари томонидан тўлиқ тақдим этилмаган бўлсада устамалрни белгилаш ҳоллари мавжуд, шу билан бирга ўқитувчиларнинг тўплаган балларига нисбатан ортиқча устамалар белгилаш, Халқ таълими вазирлиги томонидан берилаётган топшириқларни кечиктириб,сифатсиз бажариб ёки айрим вилоятлар тамонидан умуман бажармаслик каби ҳолатлар ҳамон давом этмоқда.
Юқоридаги салбий холатларнинг давом этиши жойларда Директор жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланишга тегишли бошқарма бошлиқлари ва мутасадди ходимлар томонидан етарлича эътибор берилмаётганлиги ҳамда ишларни тўғри ташкил этилмаганлигидан далолат беради.
Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ва унга асосан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш ва Директор жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланишни тўғри ташкил этиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1.Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан жойларда олиб борилган таҳлил ва ўрганишлар натижалари маълумот учун қабул қилинсин.
2.Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги,Тошкент шаҳар ва вилоят ҳалқ талими бошқармалари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабридаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» ги 275-сонли қарори юзасидан олиб борилган ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаганлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан берилган топшириқлар ўз вақтида бажарилмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
3.Қорақалпоғистон Республикаси Тошкент шаҳар ва вилоят халқ таълими бошқармалари зиммасига.
- 2006 йил 1 июлга қадар барча тегишли қуйи ташкилотларда Директор жамғармаси маблағларини сарфланиши, устамалар белгиланишида махсус комиссия низомига қатъий риоя этилиши, бирламчи ҳужжатларни қонуний расмийлаштирилиши ва шунга ўхшаш бошқа ўрнатилган талабларни бажариш юзасидан жойларда белгиланган тартибда таҳлиллар ўтказиш ва зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш;
-Директор жамғармаси маблағларидан қонун доираси асосида тўлиқ фойдаланиш ва жамғарма маблағларини иқтисод қилиш мақсадга мувофиқ эмаслигини инобатга олиш;
-«Умумтаълим муассасалари қошидаги маҳсус комиссиялар тўғрисида»ги Низомнинг 19-бандига асосан Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан устамалар олиши белгиланган ва лойиқ топилмаган ўқитувчиларнинг иш фаолиятларини ўрнатилган тартибда қайта ўрганиб чиқиш ҳамда мазкур Низом талаблари асосида устамаларни белгилаш;
- юқоридаги қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари ва ўқув семинарларини тизимли ҳамда домий равишда ўтказиб бориш;
- Халқ таълими вазирлиги томонидан жойларга юборилган малакали ходимларга етарли шарт-шароитлар яратиш ва улардан юқори даражада амалий ёрдам олиш;
- 2006-2007 ўқув йилида Директор жамғармаси маблағларидан самарали ва қонун доираси асосида фойдаланиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва вазирликка 1 августга қадар тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
4. Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 1,2,3,4 иловадаги жадваллар қўлланма сифатида фойдаланиш учун қилинсин.
5. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари О. Собиров зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |