Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ



Download 0,55 Mb.
bet2/12
Sana26.03.2022
Hajmi0,55 Mb.
#510576
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Нефт ва газ инспексия

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июнь,
520-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 24 июндаги
520-сон қарорига
1-илова

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги


Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда “Ўзнефтгазинспекция” деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, “Ўзнефтгазинспекция” раҳбариятининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. “Ўзнефтгазинспекция” нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан (кейинги ўринларда нефть, нефть маҳсулотлари ва газ деб аталади) фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади
ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига (кейинги ўринларда Энергетика вазирлиги деб аталади) ҳисобот беради.
“Ўзнефтгазинспекция” қабул қилинган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
3. “Ўзнефтгазинспекция” ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Энергетика вазирлигининг қарорларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
4. “Ўзнефтгазинспекция”нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. “Ўзнефтгазинспекция” юридик шахс ҳисобланади, бюджет ва бошқа банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган
ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси номи ёзилган бланкаларга эгадир.
“Ўзнефтгазинспекция”нинг ҳудудий бўлинмалари юридик шахс мақомига
эга эмас.
6. “Ўзнефтгазинспекция”нинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси;
қисқартирилган номи – “Ўзнефтгазинспекция”;
б) рус тилида:
тўлиқ номи – Инспекция по контролю за использованием нефтепродуктов
и газа при Министерстве энергетики Республики Узбекистан;
қисқартирилган номи – Узнефтегазинспекция;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи – The inspection for oil products and gas usage control under
the Ministry of Energy of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи – Uzoilgasinspection.
7. “Ўзнефтгазинспекция” жойлашган жой: (почта манзили) Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 98-уй.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish