Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси


-боб. Мактабгача таълим ва тарбия тизими. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари



Download 0,52 Mb.
bet7/23
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#195012
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
МТМ ЗРУ 595-СОН ҚОНУНИ

3-боб. Мактабгача таълим ва тарбия тизими. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари
15-модда. Мактабгача таълим ва тарбия тизими
Мактабгача таълим ва тарбия тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
мактабгача таълим ташкилотлари;
таълим беришнинг муқобил шакллари;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасида фаолиятни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасалари ва таълим ташкилотлари;
мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат бошқаруви органлари, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар.
16-модда. Мактабгача таълим ташкилотининг мақоми
Мактабгача таълим ташкилоти давлат ва нодавлат ташкилоти бўлиши мумкин.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳам ташкил этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низом.
Мактабгача таълим ташкилотида сиёсий партиялар ва диний ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига ҳамда фаолият юритилишига йўл қўйилмайди.
17-модда. Мактабгача таълим ташкилотларининг турлари
Мактабгача таълим ташкилотлари қуйидаги турлар бўйича ташкил этилади:
умумий турдаги мактабгача таълим ташкилоти;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти;
инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилоти;
қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилоти.
Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотининг умумий ривожлантириш йўналишидаги гуруҳларида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Инклюзив гуруҳларга эга мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларни соғлом муҳитга уйғунлаштириш орқали таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятлар таъминланади.
Қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг ва ривожланишида нуқсонлари бўлмаган болаларнинг битта ташкилотда алоҳида гуруҳларда, шунингдек инклюзив гуруҳларда биргаликда ўқишини ҳамда тарбияланишини ташкил этишга қаратилган мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат таълим дастури амалга оширилиши таъминланади.
Мактабгача таълим ташкилотлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа турларда ҳам ташкил этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish