Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари


-боб. Амалий аҳамиятга молик диссертациянинг



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana26.09.2022
Hajmi0,85 Mb.
#850343
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
7 19-29 (1)

3-боб. Амалий аҳамиятга молик диссертациянинг
илмий натижаларини амалиётга жорий 
этишнинг хусусиятлари
Талабгор томонидан ишлаб чиқилган (асосланган) 
ёки такомиллаштирилган, иқтисодиёт тармоқлари 
ва ижтимоий соҳанинг долзарб муаммоларининг 
илмий ечими бўла оладиган натижалар амалий аҳамиятга мо-
лик диссертациянинг илмий натижаси бўлиши мумкин.
Амалий аҳамиятга молик диссертациянинг илмий 
натижалари қуйидаги шаклларнинг бири билан 
амалиётга жорий этилиши мумкин:
интеллектуал мулк объектига мутлақ ҳуқуқнинг эътироф 
этилиши – ихтирога ва селекция ютуғига патент ҳамда фал-
сафа доктори (PhD) илмий даражаси учун фойдали моделга 
патент, саноат намунасига патент олинган ва у бугунги кунда 
долзарб бўлганда;
илмий натижаларнинг Давлат реестрига киритилганлиги;
8
9


23
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари
илмий таклифдан норма ижодкорлиги фаолияти жараёни-
да фойдаланилиши;
илмий таклифдан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳа-
сидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларида фойдаланилиши;
фан ва технологияларнинг назарий-концептуал ва услубий 
асосларини ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий ишлан-
манинг мавжуд бўлиши;
таълим жараёнига татбиқ этилган давлат таълим стандар-
ти, дарслик ёки педагогик технологиянинг (фалсафа доктори 
(PhD) илмий даражаси учун – ўқув қўлланманинг) мавжуд бў-
лиши;
илмий маҳсулотнинг потенциал истеъмолчиси бўлган рес- 
публика давлат органи ёки хўжалик бошқаруви органининг 
илмий-техникавий кенгаши, бундай кенгаш бўлмаган ҳолда 
тегишли ташкилий тузилмаси тавсияси асосида ушбу ташки-
лот (орган) томонидан эътироф этилиши;
инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Респуб- 
лика ярмаркасида имзоланган шартномалар;
инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Респуб- 
лика ярмаркаси натижасига кўра фахрий номинацияларга 
(“Энг яхши инновацион ишланма”, “Саноат йўналиши бўйича 
энг яхши инновацион ишланма”, “Қишлоқ хўжалиги йўналиши 
бўйича энг яхши инновацион ишланма”, “Ахборот технология-
лари йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма”, “Фан 
ва таълим йўналиши бўйича энг яхши инновацион ишланма”, 
“Ёш олимларнинг энг яхши инновацион лойиҳаси”) эга бўл-
ганлар (фақат фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун);
муайян фанларнинг хусусиятига кўра мазкур Услубий кўр-
сатмаларнинг 10–27
1
-бандларида назарда тутилган бошқа 
шакллар.
Физика-математика фанлари бўйича диссертация-
нинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири 
билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:
техник-технологик, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-ус-
лубий муаммони самарали ҳал этишда фойдаланилган ил-
мий-техникавий ишланма, инновацион ғоя ва илмий (ил-
мий-техникавий) ечим;
ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш 
ҳамда модернизация қилиш юзасидан фойдаланилган илмий 
ечим.
10


24
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари
Кимё фанлари бўйича диссертациянинг илмий на-
тижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан амали-
ётга жорий этилган бўлиши мумкин:
апробациядан ўтказилган ва расмийлаштирилган ишлаб 
чиқариш технологияси;
маҳаллийлаштириш дастурига киритилган маҳсулотни 
ишлаб чиқиш; 
тегишли ишланмани корхонага жорий этиш.
Биология фанлари бўйича диссертациянинг илмий 
натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан ама-
лиётга жорий этилган бўлиши мумкин:
апробациядан ўтказилган ва расмийлаштирилган янги 
биологик технология, механизм, услуб ва бошқа ишланма;
апробациядан ўтказилган ва расмийлаштирилган дори 
воситаси, вакцина ва диагностикум ишлаб чиқаришнинг ил-
мий ечими.
Геология-минералогия фанлари бўйича диссерта- 
циянинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг 
бири билан амалиётга жорий этилган бўлиши мум-
кин:
геология, нефть-газ ва кон-металлургия соҳаларида ишлаб 
чиқаришга жорий этилган илмий ечим;
лойиҳа қидирув ташкилотининг ҳужжатларида фойдала-
нилган илмий ечим.
Техника фанлари бўйича диссертациянинг илмий 
натижаси қуйидаги шаклларнинг бири билан ама-
лиётга жорий этилган бўлиши мумкин:
қурилма, асбоб, механизм, машина, дастур, методика, тех-
нология ва бошқа шаклда тажриба-синов жараёнидан ўткази-
либ, ишлаб чиқаришга жорий этилган илмий ечим;
лойиҳа қидирув ташкилотининг ҳужжатларида фойдала-
нилган илмий ечим.
Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича диссертация- 
нинг илмий натижаси қуйидаги шаклларнинг бири 
билан амалиётга жорий этилган бўлиши мумкин:
республика, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд даражасида-
ги давлат мақсадли дастурида фойдаланилган таклиф;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини самарали ривожлан-
тириш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация 
қилиш, илғор технологияларни жорий этишда фойдаланил-
ган илмий ечим.

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish