6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан иқтисодиёт тармоқларида фаолият кўрсатаётган ходимлар таркибида хотин-қизлар улуши кам бўлган соҳалардан келиб чиққан ҳолда ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш мумкин бўлган таълим йўналишларига таклифлар ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади. 7. Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосаридан иборат таркибда Комиссия тузилади. Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган Комиссия таркиби ва унинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланади. 8. Унда қуйидаги таркибдан иборат Комиссияси шакллантирилади: Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи. 9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун тавсия этилган хотин-қизлар тўғрисидаги ҳужжатларни ҳар йили 10 июнга қадар Комиссияга тақдим этади. 10. Комиссия ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун тавсия этилган хотин-қизлар тўғрисидаги ҳужжатларни мазкур низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади. 11. Комиссия томонидан ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун тавсия этиладиган номзодлардан талаб қиладиган ҳужжатлар: маҳалладан тавсифнома (мазкур низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонлар асосида ҳужжатлар иловаси билан); маълумотнома-объективка; умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини (академик лицейини) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат баҳолари кўрсатилган иловаси билан; паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари. Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади. 12. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ҳар йили 15 июнга қадар кўриб чиқади. Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия томонидан имзоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг муҳри билан тасдиқланади. 13. Комиссия томонидан саралаб олиниб, ажратилган қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларига танловда иштиок этиш учун тавсия этилган қизлар тўғрисидаги хулоса ва уларнинг руйхати ҳар йили 20 июнга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазрлигига тақдим этилади. 14. Комиссия ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун хотин-қизларга тавсияномаларни ҳар йили 1 июлга қадар топширади.