Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республиикалари ўртасидаги давлат чегараларининг очилиши ва икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан



Download 38,5 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2022
Hajmi38,5 Kb.
#677728
  1   2
Bog'liq
Ўзбек - Тожик муносабатлари


Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республиикалари ўртасидаги давлат чегараларининг очилиши ва икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан
МАЪЛУМОТНОМА
Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари раҳбарларининг ўзаро келишувлари асосида 2018 йил Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаларининг давлат чегараси орқали Самарқанд вилоятидаги «Жартепа» («Саразм»), Жиззах вилоятидаги «Кушкент» («Ўратепа») ва «Учқўрғон» («Ҳавотоғ»), Сирдарё вилоятидаги «Ховособод» («Зафаробод»), Тошкент вилоятидаги «Бекобод» («Хаштяк»), Наманган вилоятидаги «Поп» («Навбунёд»), Фарғона вилоятидаги «Равот» («Равот»), Сурхондарё вилоятидаги «Гулбаҳор» («Айваж») каби автомобиль йўлларидаги пунктлар, шунингдек, темир йўл чизиғидаги «Амузанг» («Ҳошади») 9 та ўтиш пунктлари очилди. Икки мамлакат ўртасидаги чегара пунктларининг очилиш маросимлари икки мамлакат расмий вакиллари ҳамда чегара ҳудудларида жойлашган аҳолиси иштирокида тантанали тарзда ўтди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган 1991 йилдан икки давлат чегаралари очилган вақтга қадар икки қўшни мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка бир эътибор қаратсак.
1991 йил 31 август куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. 10 кундан сўнг — 9 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Шўрои Олий сессиясида «Тожикистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги қарори ва баёноти эълон қилинди.
1992 йил 5 майда Тожистонда фуқаролар уруши бошланди. Август ойи охирида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ушбу вазиятга аралашиш таклифи билан БМТга мактуб йўллади. Уруш натижасида 195 минг киши МДҲ мамлакатлари, асосан Ўзбекистон ва Россияга қочишга мажбур бўлган. 1992 йил Икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар тўхтатилди. 1996 йил январда Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб бериш тўхтатди. 2001 йил икки давлат фуқаролари учун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режими жорий этилди. 2011 йил Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб бериш бутунлай тўхтатилди. 2012 йил Тожикистон билан чегарадаги 16та ўтказиш пунктининг 9 таси ёпилади. 2014 йилда  Душанбеда ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон – Тожикистон Давлат раҳбарларининг ўзаро музокаралари бўлиб ўтади. Ушбу музокаралардан сўнг икки мамлакат ўртасидаги 500 млн. АҚШ долларидан 2,1 млн. АҚШ долларигача тушиб кетган товар айланмаси ҳажмини кенгайтириш бўйича келишиб олинди. 2017 йил икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги авиақатновлар, Ғалаба–Амузанг темир йўли қайтадан тикланади, Самарқанд – Панжакент участкасидаги А-377 халқаро автомобиль йўли очилди. 2018 йилдан бошлаб виза Тожикистон Республикаси фуқароларини мамлакатмизга келиб-кетиши бўйича Виза режими бекор қилинди. Тожикистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизда 30 кунли визасиз режими жорий этилди. 2018 йил ва 2019 йил якунига қадар Ўзбекистонни Тожикистон билан чегараларни миналардан тозалаш ишларини якунлаш режалаштирилган.

Download 38,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish