Термо-шакллантириш усули билан ПВХ плёнкаларидан полимер идишлар тайёрлаш.
Термо-шакллантириш усули билан ПВХ плёнкаларидан полимер идишлар тайёрлаш технологик схемаси қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: плёнка ўрамларини тайёрлаш, стаканчаларни шакллантириш, стаканчаларнинг ён юзасига муҳр уриш, қопқоқ тайёрлаш, қопқоқлар юзасига муҳр уриш, тайёр маҳсулот сифат назорати, тайёр маҳсулотнинг қадоқланиши (ўраш). Москва ёғ комбинатида биринчи болиб пуфлаш-екструзия усули билан ўсимлик мойларини қадоқлаш линияси ўрнатилди, бу усул ПВХни катта миқдорда тежаш имконини беради. ПВХ ва полиэтилэн чиқиндилари қопқоқ ишлаб чиқариш учун қайтадан ишлаб чиқаришга берилади. Бу линияда турли ўсимлик мойлари учун юмалоқ ва квадрат шаклли бутилкалар ишлаб чиқарилади.
Бутилка ишлаб чиқариш учун хомашё бўлиб “Кориент” маркали ПВХ, қопқоқ ишлаб чиқариш учун эса полиэтилэн хизмат қилади. ПВХдан тайёрланган полимер маҳсулотлар юқори кимёвий турғунлиги ва механик пишиқлиги, кам миқдорда буғ , газ, сув ўтказиши, ҳидли моддалар киришига чидамлилиги, амалда ҳидсиз, физиологик жиҳатдан хавфсиз эканлиги билан ажралиб туради. ПВХ қуйидаги ижобий кўрсаткичларга эга: шаффоф, қаттиқ, механик ва кучли зарбага чидамли, стерил ва яхши шаклланувчан. Буларнинг барчаси ўсимлик мойлари учун бутилка тайёрлашда ундан тобора кенг фойдаланишга имкон беради.
Даврий усулда қадоқлаш технологик схемаси.
Ёғ сифатини сақлаш ва ёғ -мой саноатида савдо маданиятини ошириш учун сўнгги йилларда истеъмол учун майда идишларга қадоқланган ёғ ассортиментлари кўпаймоқда. Ёғлар 0,5-2,0 литр ҳажмли шиша идишларга ва асосан, полимер материал - поливинилхлориддан тайёрланган, полиэтилэн қопқоқли идишларга қадоқланмоқда. Майда идишларга қадоқлайдиган замонавий линиялар ишлаб чиқарадиган фирмалар қаторида “Крупп-Каутекс” (Германия), “Рено-пак” (Швейсария) ва Стека” (Франэия) фирмаларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Ёғларни “Стека” (Франция) фирмасининг ускуналарида қадоқлаш (2 -расм). Паст босимли компрессор 1 дан чиқаётган 0, 75 МПа босимдаги сиқилган ҳаво рессивер 2 орқали юқори босимли компрессор 3 га келади. У ердан рессивер 4 орқали 3,5 МПа босим остида сиқилган ҳаво пуфловчи автомат 5 га берилади. ПЭТ преформалар 6 коробкада йиғилади ва бутилка пуфлаш автомати 5 га узатилади. Бу ерда соатига 1500 донагача ҳажми 1 литр бўлган бутилкалар ясалади ва моноблок-бутилкага ёғ қуйиш автомати 7 га узатилади. Моноблокка бир вақтнинг ўзида рафинатсияланган ёғ келиб тушади ва бутилкалар ёғ билан тўлдирилади. Моноблок бутилкаларни чайқаш, ёғ билан тўлдириш ва тиқинларни маҳкамлаш мосламалари билан жиҳозланган. Тўлдирилган ва тиқинлари ёпилган ПЭТ бутилкалар ёрлиқ ёпиштирувчи машина 8 орқали ўровчи мослама 9 га узатилади. Бу ерда бутилкалар 6 донадан қилиб, полиэтилэн плёнкага ўралиб, пакетлар ҳосил қилинади.
Пакэтлар қиздириш туннели 10 орқали ўтиб, 11 қурилмада поддонларга тахланади ва фолга билан ўралади. Сўнгра блоклар 14 аравача 13 ёрдамида тайёр маҳсулот омборига жўнатилади. Бўш ва ёғ билан тўлдирилган ПЭТ бутилкаларни узатиш транспортёр 12 ёрдамида амалга оширилади. Қадоқлаш линиясининг унумдорлиги кунига 40 тоннага тенг.
1-расм. «Стека» фирмасининг ёғларни ПЭТ идишларга қадоқлаш линияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |