Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 3,44 Mb.
bet26/51
Sana24.02.2022
Hajmi3,44 Mb.
#191896
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
Шаҳар қурилиш асослари маъруза (1)

Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 10-сон, 98-модда)
38. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали иштирокида ер участкаси чегараларини қуйидаги муддатларда натурага кўчиради:
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида мавжуд топография материаллари асосида;
бошқа аҳоли пунктларида — ер участкасининг топографик харитаси ишлаб чиқилгандан кейин.
Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишларини амалга ошириш учун «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонаси шартнома асосида жалб этилади.
Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишларини амалга оширганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишлари қиймати ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш бўйича шартномага киритилади.
Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишларини бажариш натижасида тушган маблағлар «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилоти ваколатхонасининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.
39. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш ишлари давомида ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилд уч нусхада шакллантирилади, унинг бир нусхаси туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун тегишли буюртманома билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига берилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
40. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали ер участкаси ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарор ва ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилд асосида икки кун мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан белгиланган тартибда ўтказади ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юридик ёки жисмоний шахс номига расмийлаштирилган ер участкасига ҳуқуқни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик ва гувоҳнома берганлик учун тўлов ундирилмайди.
(40-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 10-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 10-сон, 98-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 10-сон, 98-модда)
44. Ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори, ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилднинг бир нусхаси, техник шартлар билан бирга ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғи, шунингдек ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш бўйича ишларнинг қиймати юридик ва жисмоний шахс томонидан тўланган санадан бошлаб икки кундан кечикмай юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
44-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
45. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда ер участкаси бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Download 3,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish