Магнезит
|
Фракция
20-40
Фракция
40-70
|
Локланган серпентенит
|
Фракция
3-10
|
Бўялган мармар
(пушти, сариқ, кўк, хаворанг)
|
Фракция
10-30
Фракция
20-40
|
Ялтироққ кулранг слюда
|
Фракция
0-0,3
|
Тўққ жигар рангга бўялган мармар қуми
|
Фракция
0,5-1,0
Фракция
1,0-1,5 Фракция
1,5-3,0
Фракция
3,0-6,0 Фракция
5,0-10
|
Сариққ рангга бўялган
мармар ққуми
|
Фракция
0,5-1,0
Фракция
1,0-1,5 Фракция
1,5-3,0
Фракция
3,0-6,0 Фракция
5,0-10
|
Пушти рангга бўялган гранит ққуми
|
Фракция
0,5-1,0
Фракция
1,0-1,5 Фракция
1,5-3,0
Фракция
3,0-6,0 Фракция
|
Тўққ кўк рангга бўялган
мармар қуми
|
Фракция
0,5-1,0
Фракция
1,0-1,5 Фракция
1,5-3,0
Фракция
3,0-6,0 Фракция
|
10.3 - расм.Безакли пардозбоп бетон ва қоришмалар учун қимматбаҳо ранглар билан бўялган табиий кум ва тошлар
Бинонинг умумий кўринишини безаб турувчи қурилиш ашёларининг рангларини ўзгаришида нафақат унинг ташқи тузилиши, қолаверса ички тузилишини шаклланишидаги кимёвий реакция натижалари хам таъсир этадишини тажриба натижалари билан S.K. Duggal исботлаб берди. Яни рангли бетон таркибидаги майда ва йирик тўлдиргичлардаги чанг миқдорининг ортиши боғловчининг бирикишида хосил бўладиган нохуш модда пардозбоп бетоннинг юзасида доғлар хосил қилади.
Қимматбахо пардозбоп қоплама тош плиталар ишлашда нодир ва ноёб рангли тоғ жинслари майдаланади ва хар хил ўлчамларда боғловчи моддалар асосида қоришма тайёрланиб қолипларга жойланади. Кейин қоришма обдон қотгандан кейин юзаси текисланади, силликланади ва майда рангли заррачалар жилоси кўрингунга қадар ялтиратилади.
Пардозбоп табиий тош ашёлари ишлатилганда уларни муҳитга қараб танлаш, ранги ва асосий хоссаларини сақлаб қолишлигини, ҳамда давлат стандартлари талабини қониқтиришига эътибор қилиш керак.
Пардозбоп табиий тошларни олиш ва ишлов бериш усуллари куйидагилардан иборат:
-ҳарсанг тош кесувчи машиналар билан арраланган (йирик деворбоп блок ва тошлар);
-махсус заводларда кайта ишланган блоклардан арраланган (қоплама плита ва шу кабилар);
-блокларни асбоб-ускуналар ёрдамида синдириб ишланган (тарашланган плита ва шу кабилар);
-дағал синдирилган, йўналтириб синдирилган кайта ишлов берилмаган (тўшама тош ва шу кабилар);
-тоғ жинсларини портлатиш ёрдамида синдириш (ҳарсангтош);
-майдаланган тошларни фракцияларга ажратиб туйишва керак бўлса ёкимли рангларга бўяш (чакик тош, майдаланган тош, сунъий кум);
-туйилган, тоғ жинсларини элакдан ўтказиб фракцияларга ажратиш; (минерал кукун, тош уни);
- тоғ жинсларини эритиб йўлбоп тош брусчаларни ишлаш (қуйма тош);
-навларга ажратилган.
Тошнинг асосий безакли кўрсаткичларига тош юзасининг фактураси, ранги, расми ва тоғ жинсининг тузилиши киради.
Тош ашёларини ўрганишда унинг ташки юзасидаги безакни сифати (ранги, фактураси, тузилиши, ялтироклиги ва бошкалар) ва физик-механик хоссалари билан батафсил танишиш керак.
Безакли пардозбоп тош ашёларини танлашда тоғ жинсини кандай жинсдан эканлиги ва кандай ишлов бериш кераклигини билиш зарур, чунки унинг безакли сифатлари кўп даражада шунга боғлик. Масалан, айрим гранит тошларни силликлаш ва фактурали юза хосил қилиш осон.бошка жинслар эса катиклиги туфайли (лабродоритлар, мармар), фактура қилинмайди, лекин уларни силликлаш ва жилолаш осон.
Табиий тошдан тайёрланган буюмларнинг юза сиртларига фактурали ишлов бериш усулларига кўра зарбий ва абразив турларга бўлинади.
Сунъий тош турли хил хомашёлардан ва бирнеча усулларда тайёрланиши мумқин. Шунга қўра пардозбоп сунъий қоплама тошларни қуйидаги турларга бўлиш мумқин: сопол тош, гипсли қуйма тош, бетон тошлар, полиэфирли тош.
Ўзининг механиқ ва пардозбоплиги қўра табиий тошлардан ҳам устун туради, бироқ полимерлашув жараёнида боғловчи моддани юқори ҳароратдаги вақуумда ишланиши ва юқори чидамлилиги сабабли махсус биноларда қўллашни тавсия этилади, ақрилли қуйма тош. Бу ашё совуқда қотади, ҳудди гипс қаби уй шароитда тайёрланади. Унинг энг асосий ютуғи зарарли кимёвий моддалар таьсирларга чидамлилиги ва ғовақларнинг йўқлиги, бу эса ўз навбатида санитария тозалигини таьминлайди. Жаҳон бозоридаги янги қурилиш ашёси бўлиб, эластик, табиий, ташқи таьсирларга чидамли, енгил вазни қаби ноёб хусусиятларга эга эқанлиги билан дизайнер ва пардозчиларни ўзига жалб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |