16.3-расм. Сумба
Бир жинсли ёки ҳар хил рангдаги темир аралашмаларини майдалаб олинган кукунни эритгунга қадар қиздириб ёки қисман эриган ҳолатда юқори босимда зичлаб олинган буюмга темир кукунли ёки темир сопол ашёлар деб аталади. Хозирги вақтда темир ва нотемир ашёлардан олинган унни зичлаб ҳар хил шаклдаги буюмлар олиш технологияси кенг сураътда ривожланмоқда. Айниқса, қолипга жойланган темирни эригунга қадар қиздириб олинган узун буюмлар саноатда кўп ишлатилмоқда. Ўтга чидамли темир нодир кукунларидан ишланган қисмларни саноатда тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Вольфрам, молибден кукунлари билан сопол аралашмаларидан олинган темир сопол қотишмалари энг самарали ашёлар гуруҳига киради. Бундан қотишмаларни ўтга чидамли карбид ва кобальт кукунлари билан ўзаро аралаштириб эригунга қадар қиздириб, кейин зичлаб олинади. Шунингдек, қотишмалар таркибида карбид, титан, вольфрам каби нодир темир кукунлари ҳам бўлиши мумкин. Натижада, олмос сингари эриш ҳарорати 800-10000С бўлган қотишмалар ҳосил бўлади.
Шунингдек, темир кукунига қўшилган рангли метал унларини эритиб темир буюмлар юзаси пуркаш усули билан ранг-баранг пардозбоп темир ашёлар олиш мумкин.
16.5. Легирланган пўлат
Хоссалари ўзгартирилган пўлат олишда ундаги алюмин, молибден, мис, кобальт ва хром аралашмалари миқдорига кўра кам легирланган (2,5% гача), ўртача легирланган (2,5-10%), ва кўп легирланган (10% дан кўп) хилларга бўлинади. Буларни маркалашда қуйидаги ҳарфлар кўрсатилади: Х - хром, Н - никель, Г - марганец, С - кремний, В - вольфрам, Д - мис, К - кобальт, Т - титан, Ю - алюмин. Масалан, 08Г2С марка: 0,8% углерод, 2% гача марганец, 1% гача кремний, 1% гача мис моддалари бор бўлган пайвандлашга яроқли легирланган пўлатни билдиради.
Қурилиш конструкцияларини тайёрлашда асосан кам углеродли ва кам легирланган пўлат навлари ишлатилади. Кам легирланган пўлат ишлатилганда 20% га, юқори мустаҳкам пўлат ишлатилганида эса 40% га яқин пўлатни тежаш мумкин.
Пўлат хоссаларини яхшилаш мақсадида, унинг таркибига легирловчи қўшилмалар қўшилади ва легирланган пўлат ҳосил бўлади. Легирловчи қўшилмалар пўлат хоссаларига ҳар хил таъсир кўрсатади. Жумладан, хром пўлатнинг ўтга, ейилишга, зарар муҳитда ва занглашига чидамлилигини оширади. Никель - қайишқоқлигини ва мустаҳкамлигини оширади. Марганец - оз миқдорда қўшилса пўлатдаги олтингугуртни зарарсизлантиради, кўп қўшилса пўлатнинг қаттиқлигини ва ишқаланишига чидамлилигини оширади. Шунингдек, зарбдаги қайишқоқлигини камайтиради. Кремний - қаттиқлиги ва мустаҳкамлигини оширади, пластиклигини, болғаланишини, пайвандланишини ва зарбга қаршилигини камайтиради. Барча легирловчи қўшилмалар пўлатнинг қизишини тезлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |