Greinplast TAK акрил сувоғи
GREINPLAST ТАК пўстлоқхўр қўнғир кўринишидаги акрил сувоғи – ушбу қоришма стирол-акрил дисперсияси, минерал тўлдирувчилар, пигментлар, консервация ва модификация воситалари, замбуруғга ва моғорга қарши қўшимчалар ва сувдан иборат. У биноларнинг пештоқига қўл билан ишлов беришда, шунингдек, ички деворларни қоплаш учун ишлатилади. Ранглар мутаносиблигига қараб, оқ ва бошқа рангларда ишлаб чиқарилади. Сувоқ билан барча минерал асосга эга юзаларга ( цементли, цемент-оҳакли, гипс-сувоқли ва ҳ.к) қоплаш мумкин, шунингдек уни GREINPLAST иссиқликни сақлаш тизимларида сувоқ қопламалари сифатида ишлатса бўлади. GREINPLAST ТАК қопламани унинг таркибидаги майда тўлдиргич ўлчами 2 мм бўлганда бир м2 га сарфи 2,7 дан то 2,9 кг ни ташкил этади.
Фасад юзаси учун панель қоплама
Бинонинг фасад юзасини пардозлашда ишлатиладиган панель буюмлари таркибида уч функционал қатламлармовжуд. Ташқи қатлам юпқа алюмин сегмент шаклида бўлиб, лок қоплама билан ҳимояланган, ёғоч ёки сувоққа ўхшаб безатилган. Ташқи қатлам буюмни ҳар томонлама буғдан ва ҳароратнинг кескин ўзгаришидан ҳимояловчи восита вазифасини бажаради.
Ўрта қатлам фольганинг кўпикполиуретан қисмидан иборат бўлиб, у иссиқликни сақлашга ёрдам беради, шунингдек, ташқи қатламнинг вазифаси каби, – буюм ва фасад текислигини буғ кириши, жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳаво оқимидан ҳимоя қилади.
Панеллар вертикал ҳолатда монтаж қилиниб юзанинг бир текисда бутунлида кўринишини, шунингдек, фасад қопламаси ва панелларнинг бир-бири билан мустаҳкам уланишини таъминлаш зарур.
Sinerdgy эластик сувоқбоп қоришма
Sinerdgy – бу фасадлар ва биноларнинг ички қисми юзаларини сувашда ишлатиладиган қоришма таркибига кўра янгиликдир. Бу "Рол-Строй-Индустрия" корхонаси томонидан тайёрланган ноёб ашё бўлиб, у билан бир марта ишлов берсангиз, кейин бошқа таъмирлашга асло ҳожат қолмайди. Sinerdgy сувоғи чўзиладиган эластик ашёлар асосида тайёрланган бўлиб, у юзаларни деформациядан сақлайди. Ҳатто деворга зарба берсангиз, у аввалги ҳолатига қайтади. Sinerdgy эластик сувоғи икки вариантда тавсия этилади: FIDGY CROSS – “пўстлоқхўр қўнғиз” эффекти ва SET LUX йирик сариқ тери эффекти. Иккала вариант ҳам бир хил афзалликка эга бўлиб, яхши сувалади ва фасаднинг сифатини кўп йиллар давомида сақлайди.
Sinerdgy сувоқбоп қоришма ҳар қандай тайёрланган юзага осонлик билан сувалади, жумладан: ёғоч, бетон, ғишт, гипсокартон, пенопласт, цемент ва цемент-оҳак юзаларига, асбест цемент ва гипсокартон плиталар, ДСП, ДВП, шунингдек, алкид ва мойли буёқлар, оқланган деворлар юзасини хам суваш мумкин.
«Полигран» янги полимер сувоғини қўл билан ва машина ёрдамида суваш мумкин.
«Полигран» сувоқбоп қоришма қайта ишланган таркибли, майинлиги,қулай жойланувчанлиги илмий томондан синалган бўлиб амалиётда қўллаш кенгайиб бормоқда. Янги сувоқдан фойдаланиш суваш учун қулай бўлган ўта текис юза ҳосил қилишга эришилади. Ушбу таркибни ҳар қандай қопламалар, жумладан, бетон, ғишт, гипсокартон, асбест ва турли қўшилмалардан ташкил топган цемент каби кўплаб қопламалар билан уйғунлашиб, биноларни ички қисмларини таъмирлашда фойдаланилади.
«Полигран» янги сувоқбоп қоришмани юза билан мустахкам ёпишиши ундаги цемент, карбонат ва синтетик модификатор қўшилмаларнинг ишлатилганлигидадир. Полимер асосида яратилган бошқа қоришмалар каби бу сувоқ бир қатор ижобий фазилатларга эга: жумладан, у намликка ҳамда юқори ҳароратга бардошли бўлиб, қайишқоқ ва зарбга чидамли.
Do'stlaringiz bilan baham: |