Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


-расм. Томбоп 5 қатламли замонавий “Полиэстер” ўрама мембрана



Download 26,09 Mb.
bet38/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

6.1-расм. Томбоп 5 қатламли замонавий “Полиэстер” ўрама мембрана

Бундай мембрана юқори сифатли гидроизоляция ашёси ҳисобланади ва у атмосфера таъсирига чидамли, ҳавода окисланишга карши, ультрафиолет нурларни кайтарувчи, мустаҳкам, буқилувчан ва музлашга бардошли хусусиятларга эга. Ашё ўрама ҳолатда ҳар хил ўлчамда (эни 1м дан ортиқ, 15 метргача) ишлаб чиқарилади. Бундай ўлчамдаги маҳсулот билан том копланганда юзада туташ чоклар бўлмайди. Мембранали қопламалар билан томларни коплаш ишларини йилнинг деярли барча фаслларида тўхтовсиз олиб бориш мумкин.


Полимер - битумли боғловчилар ва рангли асфальтбетонлар асосида инновацион ашёлар.
Юк машиналарининг сони ва уларнинг ўкига тушадиган оғирликларнинг ошиб бориши, асосан органик боғловчи асосида қурилган автомобиль йўлларининг ишлатилишида турли талаблар кўйилганлиги учун кийинчиликлар туғдиради. Асосий муаммо катта юк ва ҳаракат интенсивлиги сабабли оддий битум асосида қурилган асфальтбетон автомобиль йўллари деформацияланади ва унда дарз-ёриқлар хосил бўлади.
Ҳозирги кунда, полимер билан модификацияланган битумларни ишлатиш йўл қопламаларининг мустахкамлигини, ишончлилигини ва узоққа чидамлилигини ошириш учун тавсия этилган. Оддий битум ўрнига модификацияланган битумнинг кенг ишлатилиши уларнинг хусусиятларини яхшиланиши билан ифодаланади. Полимер битумлар 100 °С ишчи ҳароратгача (юмшаш ва мўртлишиш ҳароратлари фарки) катта оралиқда ишлатилади. Одиий битумларнинг ишчи ҳарорати 60 °С.
Полимер қўшилманинг битум таркибига киритилишидан асосий максад боғловчининг ҳарорат таъсирида хусусиятларини ўзгартиришини, масалан бикрлигини ёзда ошириш кишда эса камайтиришдир. Битум боғловчининг таркибига полимер қўшилмани киритишда унинг эластиклиги – юк олингандан кейин бошланғич шакли ва ўлчамларига кайтиш хусусияти ошади. Бу максадга эришилса, полимер-битум боғловчиси асосидаги йўл қопламаси ёзда колдик деформация ҳосил қилмайди, кишда ҳарорат таъсиридаги кўндаланг ёрилишларга чек кўйилади ҳамда кайтадан юк таъсир қилганда ёрилишга каршилиги ошади.
Йўл қопламасининг устки қисмида қўлланилаётган шағал-мастикали асфальтбетон аралашмасида полимер битумли боғловчи ёки полимер модифиқувватларнинг ишлатилиши, оддий битумли (қўшилмасиз) асфальтбетон йўлларга караганда йўл қопламаларида ҳосил бўладиган бузулишларнинг чуқурлигини 1,5-1,6 марта камайтиради. А-турдаги асфальтбетон таркибида полимерларнинг ишлатилиши автомобиль ғилдиракларининг ишлашига ҳам сезиларли таъсир қилади, яъни баъзи ҳолатларда колдик деформациянинг ҳосил бўлиши 2,5 мартагача камаяди.
Бундан ташкари йўлнинг конструктив қисмида асфальтбетон таркибида полимер модифиқувватлар ёки полимер қўшилмаларнинг ишлатилиши, йўл қопламасининг (ёзда бикрлиги кўпайиши, кишда эса манфий ҳароратда ёриклар ҳосил бўлишига каршилигини ошиши ҳисобига) ишлаш муддатини оширади. Изланишлар якунида, асфальтбетон таркибида полимер қўшилмаларнинг ишлатилиши, йўл қопламаларида нуксонлар пайдо бўлишини камайтириши ва асфальтбетон қопламаларнинг ишлаш муддатини узайтиришини таъкидлаш керак.
Лекин, бу соҳада мамлакатимизда ва чет эл тажрибаларида ҳам, шунингдек ҳозирги кундаги ишлатилаётган меъёрий ҳужжатларда йўл-қурилиши ашёларига – боғловчи ва асфальтбетонга кўйиладиган талаблар оширилмаса сезиларли яхшиланишларни кутиш бефойда.
Йўл конструкцияларининг ишлаш муддатини узайтиришда ва қурилишнинг сифатини оширишда янги меъёрий базаларни яратиш устида йўл конструкцияларини лойиҳалаш боскичида – келажаги порлок рангли асфальтбетон аралашмаларини тайёрлаш, ёткизиш ва сифатини текшириш борасида ишлар олиб борилиши керак.
Рангли йўлбоп асфальтбетон қопламасини куйидагича олиш мумкин:
1) йўлбоп битумларни бўёвчи ашёлар - кизил рангдаги гранит ёки рангсиз боғловчини бўёвчи ашёлар билан биргаликда ишлатиш натижасида;
2) рангли шағал билан асфальтбетоннинг юзасини қоплаш натижасида;
3) турли (синтетик, эпоксид, полиуретан ва бошкалар) асосидаги махсус бўёқларни қоплама юзасига сепиш натижасида олиш мумкин.
Йўл қурилишида рангли қопламаларнинг 2- ва 3-вариантдаги турлари қимматга тушади. Шунингдек, транспортларнинг интенсив ҳаракати мавжуд бўлган йўлларда, қопламаларнинг кўчиб кетиш эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли, уларни ишлатиш максадга мувофик эмас.
Транспортларнинг интенсив ҳаракати мавжуд бўлган йўлларда ишкаланиш натижасида қоплама рангларининг ўчиб кетмаслиги максадга мувофик бўлади. Бу максадда, калинлиги 3-7 см бўлган зичланадиган асфальтбетон коплмалари ишлатиш тўғри ҳисобланади. Оддий битум билан рангсиз синтетик боғловчини биргаликда ишлатиш рангни танлашда яхши самара беради.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish