Икки қатламли ғишт - қизил тупроқли лойни қолиплаб юзасига
3-5мм қалинликда оқ лой билан қопланган пардозбоп сопол ашё.
Катта ўлчамли сопол плиткалар (1000х1000х6...10мм) бино фасадини қоплашда темир сим қисқичлар ёрдамида ишлатилади.
Сопол гранит(керамогранит) - жуда зич, кристалли, шишасимон ва гранитга ўхшаш девор ва полларни қоплашда ишлатилади.
Лойни 50МПа босим билан қолиплаб, 1250оС ҳароратда куйдириб олинади. Плиткаларнинг ўлчами 200х200мм дан 300х300 мм гача, қалинлиги 7,5 дан 12мм га тенг.
Сантехника сопол буюмлари (ванна, раковина, унитаз ва б.) - тиниқ оқ тупроқ, каолин, кварц ва дала шпатларидан ташкил топган тупроқни 1300оС да куйдириб олинади (12.3-жадвал).
Сантехника сопол буюмлари таркиби
12.3-жадвал
Таркиби
|
Миқдори,%
|
Фаянс
|
Чиннисимон
|
Сантехника чинниси
|
Ўтга чидамли тиниқ оқ тупроқ ва каолин
|
55-60
|
48-50
|
45-50
|
Кварц
|
40-50
|
40-45
|
30-35
|
Дала шпати
|
5-10
|
7-12
|
18-22
|
Фаянснинг мустаҳкамлик чегараси 100МПа, W=12%. Чинни сопол буюмлариники эса 500МПа гача, W=1% га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |