Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Хоссасини ўзгартирувчи икки қатламли старт-ойна



Download 26,09 Mb.
bet109/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Хоссасини ўзгартирувчи икки қатламли старт-ойна
Хоссасини ўзгартирувчи икки қатламли смарт ойна орасидаги полимерли суюқ-кристалл тузилма (LCD)да мухитнинг ўзгариши натижасида кристаллар ҳосил бўлади ёки бўлакларга бўлинади. Кейин ўз навбатида полимер яна бўлакларга бўлади ва уларни ўзаро бирикади.
Полимернинг суюқ шаклдан қаттиқ ҳолатга ўтишида суюқ кристаллар қаттиқ полимерлар билан бирикмайди ва томчилар ҳосил қилади. Смарт-ойнанинг кўп функцияларни бажариши ундаги ҳаво томчиларнинг катта кичиклигига боғлиқ. Бу эса ўз навбатида смарт-ойна таркибининг ўзгаришига олиб келади. Одатда полимернинг суюқ аралашмаси ва суюқ кристалл ойна ёки пластикнинг иккала қатламлари орасида бўлиши уни юпқа тиниқ ашё ҳолатига келтиради ва зичланган, қотирилган полимер бирикмаси кўринишида бўлади.
Электр қуввати билан таъминловчи шиша
Электр билан таъминловчи асосий манба электродлар тасмали қатламни туташтирувчи электр ўтказгичли елим билан мис фольгадан тайёрланади. Кучланиш бўлмаганда суюқ кристаллар тасодифий томчилар пайдо қилади ҳамда парраллел равишда ёруғлик нурларининг ёйилишига олиб келади. Электр токи юборилаётганда икки толали электродлар ойнадаги суюқ кристалларнинг текисланишга мажбур қилади, ёруғлик нурлари томчилар орқали жимирлаб чиқади. Ойна шаффоф ҳолга келади. Шаффофлик даражаси берилган кучланиш орқали назорат қилиниши мумкин. Бу эса паст кучланишда суюқ кристалларнинг бир қисми электр майдонидагина батамом текис ҳолга келиши сабабли амалга ошиши мумкин ва фақатгина ёруғликнинг оз қисмигина ойналар орасидан қаршиликсиз ўтади, шу вақтда ёруғликнинг катта қисми ҳам тарқалади. Кучланишни орттириш натижасида кристалларнинг жуда кам миқдори текисланмаслиги мумкин, натижада жуда кам ёруғлик тарқалади. Шу усулда ойна орқали ўтадиган ёруғлик даражаси ва иссиқликни бошқариш мумкин балади. Бунда ранг берувчи моддалар ва махсус ички тўйинтирувчи қатлам ишлатилади. Шунингдек, махсус ускуналарда ишлатиш учун ойнанинг ёнғинга ва нурланишга қарши турларини яратиш мумкин.
ALCOATLtd - ёрқин электродларда ёки полимерда акс этадиган тасвир.
ALCOATLtd (АҚШдаги тадқиқот марказларидан бири) фирмасининг намойиш қилишича тасвир ёрқин электродларда ёки полимерда акс этиб улар экран тузилмалари ва пардоз ромларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Мосламанинг асосий қисми бугунгача фақатгина ВКЛ(ёқиш) ва ВЫКЛ(ўчириш) ҳолатларида қўлланилмоқда. Ваҳоланки, технологияни бошқа жабҳаларда ҳам осонгина қўллаш мумкин. Бу технология хос жойларда (масалан, сўзлашув хоналарида, интенсив даволаш тиббий хоналарда, ювиниш хоналарида) ва проекторнинг тасвирни қайтариш экранларида, ички ва ташқи назорат ускуналари ишлаб чиқишда қўлланилади. PDLC тасмасининг фойдаланиш қуввати 4,5 Вт\м2 ни ташкил қилади. PDLC тасмаси 3 хил рангда балади - булар оқ-қаймоқранг, кўк-қаймоқранг ва мовий-қаймоқранг. PDLC тасма асосида триплекс (икки қаватли ойна) усулида смарт-ойна тайёрланади. Ушбу смарт-ойна жуда эҳтиёткорлик билан ишлатишни талаб қилади. Унинг зарарли суюқ таркиби смарт-ойнанинг юзасини хиралаштириш мумкин.
Муаллақ зарралардан ясалган ускуна (SPD) – стерженсимон зарралардан иборат юпқа қатламли пардасимон ашёдир. Суюқлик зарралари ойна ёки пластикнинг икки қатлами орасида жойлашади (ёки битта қатламнинг ўзида бирлашади). Агар кучланиш берилмаса муаллақ ҳолдаги зарралар тахминий бирикади ва у ёруғликни ютадиган бўлади ва ойна қорамтир тусга кириб қолади(тиниқ бўлмайди), ёки кўк, сариқ-кўк, қора рангларда ҳам бўлиши мумкин. Агар кучланиш берилса муаллақ зарралар бир текис жойлашади ва очиқ тус олади. Муаллақ зарралар асосидаги смарт-ойна бир зумда тусини ўзгартиради ва аниқ ранг ва иссиқлик миқдорини назорат қилиш имконини беради. Смарт-ойна тиниқ рангга келгунича кам кучланишли, лекин доимий электр токи юбориб турилиши керак. Электрохром тузилма (ECD) - ашёнинг тусини ўзгартириш учун кучланиш берилаётганда ранг ва иссиқлик миқдорини назорат қилиб туради. Ранглар ярим ёрқин ҳолатдан (одатда кўк) ва ёрқин ҳолатларга ўзгариб боради. Туси чала қорайган ҳолатдан тўла қорайган ҳолатга ўтиши мумкин Одатда кучланиш фақатгина тиниқлик даражасини оширишга берилади. Лекин, бундан кейин керакли натижага эришиш учун электр токига зарурат қолмайди. Қорамтир тус фақатгина чекка қисмларда қолиши мумкин. Унинг ичга сингиб кетиши секин бўладиган жараён, ойна ёки электрохром плёнкаси шаклига қараб бир неча дақиқа вақт талаб қилади. Электркимё ашёлари ойнадан ўтадиган ёруғлик ва иссиқлик даражасини назорат қилиши учун зарур. Электрохром технологиялар шунингдек ички ускуналарда, масалан, музей типидаги обьектларни ультрабинафша нурлардан ва ёруғлик тўлқинларидан ҳимоя маълум оралиқда бўлади. Бинонинг ташқи қисмига ўрнатилган ойна қопламаларни иссиқлик ва ёруғлик киришини бошқарувчи сифатида ишлатиш мумкин.
Техник таснифлаш (турлардан бири мисолида):
-бу турнинг электр истеъмол ҳажми 7 Вт/м2 дан ошмайди;
- таъминлаш кучланиши: 110 Вт ўзгарувчан ток;
- оддий кўринишдан ялтироқ ҳолга ўтиши: 1 сониядан кам;
- ишчи ҳароратининг ўзгариши: -20 0C дан + 60 0C гача;
- ёруғликўтказувчанлиги: 80%гача ёрқин ҳолатида/ 80% гача хира ҳолатда;
- ёрқинлиги: 80%дан юқори уланган ҳолатда, уланмаган ҳолатда 80%дан кам.
Смарт-ойнларнинг хоссалари. Смарт-ойнлар икки ёки ундан ортиқ поликарбонат бирикмаларидан иборат ойна листли қатламларни бирлаштириш билан ишлаб чиқарилади. Хозир қуйидаги силлиқланган турдаги смарт-ойна панелларни тайёрлаш технологиясини ҳаётга тадбиқ қилинмоқда: ЕVA – этиленвинилацетатли плёнка; PVA – поливинил-бутиралли плёнка; TPU- термопластик полиуретандан тайёрланган плёнка.
Смарт-ойнанинг ютуқ ва камчиликлари:
-иссиқлик сарфи камайтиради;
-совутиш ва ёритиш ҳаражатларини камайтиради;
-муқобил, альтернатив парда вазифасини бажаради.
Архитектуранинг ўзига хос томонлари, ойнанинг ташқи томонининг ифлосланмаслиги, керагидан ортиқ иссиқ тортмаслиги, бинонинг ичида мўътадилликни сақлаши каби жиҳатлари маҳаллий шароитда муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари у дизайн жилосини ва интерьер эффектини оширади. Шароитга қараб хусусиятларини ўзгартириши мумкин, яъни шаффофлигини ўзгартириш йўли билан ёруғлик ўтказувчанлик даражаси ва умумий кўринишларни хилма хиллаштириш. Шаффоф кўринишда суюқ кристалл ёки электрокимёвий смарт-ойна ультрабинафша нурларини ўтказмайди.
Смарт-ойналарнинг янги авлоди аввалгиларга қараганда тиниқроқ ва уни 12 дан 36 вольтгача бўлган паст кучланишда ҳам бошқариш мумкин. Смарт-ойна бинонинг ташқи қисмида қандай қўлланилса, ичкарида ҳам шу тариқа ишлатилади.
Смарт-ойнали катта экран тиниқлигини ўзгартириб турадиган Guenness Storehouse (Дублин) дисплейида ишлайди.
Лондондаги Nissan Mikra CC реклама компанияси шаҳар марказида секин аста тиниқлиги ошиб борадиган смарт ойнадан тайёрланган тўрт панел асосида ишланган қути кўринишидаги реклама ролигини намойиш қилади.
Ушбу намуна музейларнинг чегараланган майдоналаридаги кўргазма экспонатларида ва ажратилган қисмларида, кўринишини ўзгартириб турадиган экранларни ишлаб чиқишда қўлланилади. Бошқа намунаси йирик ойна куб эса 88 қаватли осмонўпар бинонинг чиқиш жойига ўрнатилган (Eurika Towers, Мельбурн, Австралия). Ушбу куб ўз ичига 13 кишини сиғдира олади. У 3 метр баландликка кўтарилиши билан шиша товлана бошлайди, мижозларга Мельбурн ҳақидаги маълумотларни 275 метр баландликдан намойиш этиб туради.
Замонавий архитектурада ақлли ойнанинг қулайлиги, кўп вазифани бажаришлиги туфайли унинг кўплаб турлари ишлатилмоқда. У эстетик жиҳатдан ўйланган мақсадларни очишда янги имкониятлар яратади. Бу бутун дунёда ва бизнинг юртимиз архитектурасида долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда смарт-ойна ички тўсиқлар ва эшикларда, музокара залларида ишлатилмоқда. Касалхоналарнинг беморларни кўрикдан ўтказиш бўлимларида смарт-ойна зарурий вазифаларни бажаради.
Смарт-ойна панелларининг махсус овоз ютувчи тасмаси (PVB) тури биноларни турли хил акустикадан ҳимоялаш мақсадида қўлланилади. Смарт-ойнадан кўчаларда реклама витрианаларидан реклама роликлари ва намойиш ускуналари тайёрлашда ишлатилади.
Эҳтиёжга қараб смарт-ойналар бино ва иншоотлар интерьерлар ва кўргазмали нусхаси (кийим кечаклар, машина ва бошқалар)нинг кўринишига мос равишда ёрқин бўлиши ёки хира ва экран проекциясининг сифатига боғлиқ тарзда бўлиши мумкин. Смарт-ойналар нафақат қурилиш соҳасида, балки Boeing 787 Dreamliner учун иллюминатор қопқоғи ўрнини босувчи электрохром ойналар ишлаб чиқишда ишлатилади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish