Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet10/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Баъзи қурилиш ашёларининг иссиклик ўтказувчанлик коэффиценти
2.2-жадвал

Ашёлар

Ўртача зичлиги, кг/м3

Иссиклик ўтказувчанлик коэффиценти, Вт/(м°C)

Оддий лойғишт

1800

0,60

Ичи ковак лойғишт

1200

0,40

Оғир бетон

1800-2500

1,10-1,33

Енгил бетон

300-1800

1,10-0,07

Карағай

600

0,15(толасига кўндаланг ҳолатда)

Минерал пахта

200-400

0,05-0,08

Ёғоч толали плита

300

0,08-0,50

Ҳаво

0,00129

0,02

Ғовак пластмасса

20

0,035



Газ ўтказувчанлик. Бинонинг ички ва ташки томонларида босимлар фарки бўлганлиги сабабли, деворлар ва қаватлараро плиталардан ҳаво ўтади. Ашёнинг ҳаво ёки газни ўтказиш хусусияти унинг газ ўтказувчанлик коэффициенти билан белгиланади.
Газ ўтказувчанлик коэффициенти µ — деворнинг калинлиги а = 1м, юзаси S = 1м2 ва унинг икки томонидаги босимлар фарки (Р1 - Р2) = 1атм симоб устунига тенг бўлган ҳолда τ = 1 соат давомида ўтказган газ микдори билан ўлчанади.
Баъзи ашёларнинг газ ўтказувчанлик коэффициенти куйидаги
2.3-жадвалда келтирилган.
Ҳаво ва бино конструкциялари бўйлаб таркаладиган товуш тўлкинлари қувватини пасайтирувчи ва бир қисмини кайтара олиш хоссасига эга бўлган қурилиш ашёлари акс садо берувчи(акустика) хусусиятга эгадир


Айрим ашёларни газ ўтказувчанлик коэффициенти
2.3-жадвал

Ашёлар

Газ ўтказувчанликкоэффициенти-µ

Оддий гил ғишт

0,49 10-3

Ёғоч (толасига кўндаланг ҳолатда)

0,275 10-3

Зич бетон

0,43 10-4

Фибролит

0,47 10-2

Ғовак тупроқ

0,366 10-2

Газ ўтказувчанлик ашёларнинг физик хусусиятларига, аввало ғоваклигига ва ғовакларнинг тузилишга боғлик. Намликнинг ошиши билан газ ўтказувчанлик кўрсаткичи камаяди. Агар қурук бетоннинг газ ўтказувчанлик коэффициенти µ=0,04 га тенг бўлса, уни сувга тўла шимдирилганда у ўзидан газни умуман ўтказмайди.


Олов бардошлик. Қурилиш ашёлари ёнаётганда ва олов манбаи йўқотилгандан сўнг ҳам ёнаверадиган ашёларга (ёғоч, камиш, жун ва бошкалар) ёнувчи ашёлар деб аталади. Баъзи ёнувчи ашёлар (смола, битум, мум ва ҳ.к.) алангаланишдан аввал юмшайди ва эрийди.
Олов таъсирида секин аланга олувчи, тутайдиган ёки ёнмай кўмирга айланувчи, олов манбаи йўқотилганда алангаланмай сўниб коладиган ашёлар кийин ёнувчи ашёлар деб аталади. Масалан, органо-минерал ашёлардан: арболит, фибролит, цемент-кириндили плита шулар жумласидандир.
Ёнмайдиган ашёлар ўт таъсирида алангаланмайди, тутамайди, кўмир ҳолатига ҳам ўтмайди. Бундай ашёларга табиий анорганик ашёлар: ғишт, черепица, бетон ва бошкалар киради.
Ёнмайдиган ашёлар ўз навбатида яна иссикликка ва юқори ҳароратга чидамли ашёларга бўлинади.
Бино ашёлари ва конструкциялари бўйлаб таркаладиган овоз тўлкинлари қувватини пасайтирувчи ва бир қисмини кайтараолиш хоссасига эга бўлган қурилиш ашёлари акс-садо берувчи (акустика) хусусиятга эгадир. Товушдан сакловчи ва товуш ютувчи ашёлар, акс-садо берувчи ашёлар ҳилига киради.
Бинони ўраб турган ашёларнинг товушдан саклаш кобилияти децибалл (dB) билан ўлчанади. Товуш тўлкинлари юқори бўлган бино ва иншоотларда, уларни қувватини пасайтириш учун ишлатиладиган буюмларга товушдан сакловчи қурилиш ашёлари деб аталади.
Товушдан сакловчи қурилиш ашёларига минерал пахта , шиша толали плиталар, кўпик полимерлар ва берча серғовак ашёларни мисол қилиш мумкин.
Қурилиш ашёларининг нур ўтказувчанлиги деганда, тўғри ва таркок нурларни ўзидан ўтказиш кобилиятга айтилади. Ашё катламидан ўтаётган тўғри ва таркок нурлар микдорининг ашёга тушаётган нурларнинг умумий микдорига нисбати нур ўтказувчанлик коэффиценти деб аталади.
Ашёларнинг нур ўтказувчанлиги нафакат унинг кимёвий таркибига, балки унинг юзасини силликлиги ва ғадир-будирлигига ҳам боғлик. Масалан, калинлиги 2 мм ли, юзаси силикланган шишага тўғри куёш нури тушса, унинг нур ўтказиш коэффициенти η= 0,78 га, шиша юзаси камрок силликланганда эса у η = 0,85 га тенг бўлади. Шишадан ўтадиган ҳамма ультрабинафша ва ультракизил нурлар ашёнинг нур ўтказувчанлигини ифодалайди. Инсон организми учун фойдали бўлган органик шишадан ўтадиган (полиметилметакрилатдан) ультрабинафша нурлар микдори, кўпинча 0,9 дан ошмайди. Колган шишапластик ашёларнинг нур ўтказувчанлик коэффициенти 0,75-0,8 га тенг. Силикат (оддий) шиша ойналари ўзидан ультрабинафша нурларни ўтказмайди.
Қурилишнинг муҳим йўналишларидан бири атом қувватидан фойдаланишга доир йирик капитал қурилишларидаги ашёларга таъсир этувчи радиактив нурлар унинг тузилишини ва хоссаларини ўзгартирмаса радиацияга чидамли ашёлар деса бўлади. Радиоактив нурланиш натижасида кўп қурилиш ашёларининг хоссалари кескин ўзгаради. Радиацияга чидамли ашёларни танлашда, уларнинг кимёвий таркиби ва зичлигига караб олинган намуналар синалади. Натижалар эса ўзаро таккосланиб ичидан энг коникарлиси нурланиш бор бўлган бино ва иншоотлар қурилишида ишлатилади.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish