ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“Кўчмас мулк экспертизаси ва уни бошқариш” кафедраси
Раҳимов Санжар Абдулаҳадович
Амалий машғулот учун мисол ва масалалар
Самарқанд-2019
КИРИШ
Юқори малакали мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш билан бир вақтда олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу аввалом бор олий таълим йўналишлари бўйича Давлат таълим стандартларидан кўзланган фанларнинг мазмуни ва ўқув дастурини халқаро андозаларга мослаштириб, янада такомиллаштиришни ҳозирги куннинг долзарб вазифаси этиб қўймоқда.
Миллий макроиқтисодий кўрсаткичларни халқаро меёрларга мослаштириш, молиявий корхона, муассасалар тўғрисида, халқаро иқтисодий алоқаларда экспорт ва импорт қилинадиган маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш мақсадида давлат статистика ва ҳисобот тизимини умумуслубий асосларини қайта кўриб чиқиш ва уларни жаҳон амалиётида қабул қилинган қонун-қоидаларга мослаштириш борасида мамлакатимиз ҳукумати томонидан бир қанча карорлар ва конунлар қабул қилинди. Уларни олий таълимнинг иқтисодий йўналишлари бўйича таҳсил олувчи талабалар онгига сингдириш ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада статистика фанларининг ўрни ва аҳамияти ҳам алоҳида эътиборга лойиқдир.
Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ушбу тақдим этилаётган “Статистика” фанидан тайёрланган амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув қўлланма малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлашда мавжуд бўлган “бўшлиқни” тўлдиришга хизмат қилади деб ўйлаймиз.
Ўқув қўлланма “Статистика” фани ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, жами 20 та мавзуни ўз ичига қамраб олган: “Статистика фанини предмети ва услуби”, “Статистик кузатиш услубияти”, “Статистик жамлаш ва гуруҳлаш”, “Статистик жадвал ва графиклар”, “Статистик кўрсаткичлар”, “Ўртача миқдорлар”, “Вариация кўрсаткичлари”, “Танлама кузатиш”, “Регрессион ва корреляцион таҳлил”, “Динамикани статистик ўрганиш усуллари”, “Иқтисодий индекслар”, “Ўзбекистон миллий ҳисоблар тизими – иқтисодий статистиканинг услубий негизи”, “Аҳоли статистикаси”, “Меҳнат бозори статистикаси,” “Миллий бойлик статистикаси”, “Ялпи ички маҳсулот статистикаси”, “Миллий даромад ва миллий ҳисоблар тизимидаги бошқа даромад кўрсаткичлари”, “Ташқи иқтисодий фаолият статистикаси”, “Молия-кредит тизими статистикаси”, “Аҳоли турмуш даражаси статистикаси”,
Ҳар бир мавзу қисқача услубий кўрсатмалар, масалалар, мустақил ишлаш учун саволлар ҳамда масалаларнинг жавоблари қисмларидан иборат. Бу эса, “Статистика” фанини талабалар томонидан чуқур ва кенг қамровли эгаллаб олинишига имкон беради, деб ҳисоблаймиз.
Қисқа услубий кўрсатмалар қисмида ҳар бир мавзу бўйича 2-3 та намунавий масала ечиб берилган ва таҳлиллар қандай ташкил қилиниши аниқ тарзда кўрсатилган. Ҳар бир мавзу бўйича масалалар келтирилган бўлиб, улардан амалий машғулотларда ёки уй вазифаси сифатида фойдаланиш мумкин. Фикримизча ушбу масалаларни ечиб ўрганиш натижасида талабаларда “Статистика” фани бўйича олган назарий билимларини мустаҳкамлаш имконияти янада кенгаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |