6 - мавзу. Ўртача миқдорлар.
1. Қисқача методик кўрсатмалар.
Ўртача миқдор статистикада энг кенг тарқалган умумлаштирувчи кўрсаткичлардан ҳисобланади. Факат ўртача миқдор ёрдамида миқдорий ўзгарувчан тўпламни характерлаш мумкин.
Статистикада ўртача миқдор деганда - бир турдаги оммавий ижтимоий - иқтисодий ходисаларни ўзгарувчан белгилари асосида умумлаштириб ифодаловчи миқдор, кўрсаткич тушунилади.
Ўртача миқдорнинг хусусияти шундаки, у тўпламнинг умумий даражасини ёки ундаги айрим бирликларнинг даражасини ифодаламасдан, балки ўрганилаётган белги умумий даражасининг тўплам бирликларига бўлган нисбатини ифодалайди.
Ўртачани ҳисоблашда куйдаги коидаларга риоя қилиш зарур:
Ўрталаштирилаётган индивидуал миқдорлар бир хил турдаги тўпламга хос бўлиши ва моҳиятлари тубдан фарқ қилмаслиги керак.
Ўртача миқдорлар етарли даражада улкан бўлган бир турдаги оммавий тўпламлар учун ҳисобланиши керак (катта сонлар қонуни).
Ўртача миқдор фақатгина умумий тўплам учун ҳисобланмасдан балки тўпламнинг айрим гурухлари, қисмлари учун ҳам ҳисобланиши керак.
Ўртача ҳисобланиши керак бўлган белги муҳим бўлиши керак.
Ҳисобланаётган ўртача миқдор у билан боғлиқ бўлган бошқа белгилар ўртачалари билан тўлдирилиши зарур.
Статистикада ўртача миқдорларнинг турли шакллари мавжуд: ўртача арифметик, ўртача гармоник, ўртача хронологик, ўртача квадратик, ўртача геометрик ва ҳоказо.
Ўртача миқдор аниқланаётган белги - ўрталаштиралаётган белги деб юритилади ва Х ҳарфи билан белгиланади.
Ўрталаштирилаётган белги миқдорларнинг алоҳида - алоҳида қийматлари, варианталар деб юритилади ва қўйдагича белгиланади: Х1, Х2, ... , Хn.
Ўртача миқдор -Х билан белгиланади. Ўрталаштирилаётган белги вариантларини умумий сони n билан, ҳар бир вариантларнинг тўпламда юзага чиқиш сони эса f ҳарфи билан белгиланади.
1. Ўртача арифметик микдор. Ўртачанинг энг содда ва амалиётда кенг қўлланилаётган шакли ўртача арифметик миқдордир. Ўртача арифметик оддий ва тортилган шаклларга эга.
а) Оддий арифметик ўртача ўрталаштирилаётган белги миқдори (варианталари) бир ёки тенг марта такрорланган ҳолда қўлланилади.
1-мисол. Уч ходимнинг ойлик иш ҳақи мос равишда 135000 сўмга, 142000 сўмга ва 151000 сўмга тенг булса, уччала ходим учун ўртача иш ҳаки 142660,6 сўмга тенг булади:
сўм
б) тортилган арифметик ўртача, индивидуал миқдорларнинг ҳар бири турлича учраган ҳолда қўлланилади.
2-мисол. Бир кичик корхонадаги ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўғрисида қуйидаги берилган маълумотлар асосида корхона ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақлари миқдори ҳисоблансин:
Do'stlaringiz bilan baham: |