ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида 2021 йил 11-12 июнь кунлари талаба ёшларнинг билим ва иқтидорларини, инновацион лойиҳа ва ишланмаларини қўллаб-қувватлаш, юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш ҳамда иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига қизиқтириш, ижодий билимини кенгайтириш мақсадида “Янги аср истеъдодлари-2021”республика кўрик-танлови online тарзида ўтказилади.
(Маълум сабабларга кўра кўрик-танловни ўтказиш санасида ўзгариш ҳолатлари бўлса қўшимча маълумот берилади).
КЎРИК-ТАНЛОВ ҚУЙИДАГИ НОМИНАЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛАДИ:
1. Энг яхши тасвирий ва амалий санъат асари (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва ўймакорлик);
2. Энг яхши архитектуравий инновацион лойиҳа ва макет;
3. Энг яхши меъморий таъмирлаш қайта тиклаш ва композиция лойиҳаси;
4. Энг яхши ландшафт ва интерьер дизайни;
5. Энг яхши инновацион муҳандислик-коммуникация лойиҳалари ва ишланмалари;
6. Энг яхши инновацион қурилиш материаллари ва технологиялари;
7. Энг яхши инновацион бизнес лойиҳа;
8. Энг яхши зилзилабардош бинолар ва конструкциялар;
9. Энг яхши инновацион энергосамарадор лойиҳалар ва ишланмалар.
КЎРИК-ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ИШЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАЛАБЛАРИ ВА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ:
Муаллиф PDF вариантда тайёрланган инновацион ишланма ёки лойиҳасини юқори кўринишидан ва 4та томонидан олинган сифатли фотосуратларини, ишнинг мазмун-моҳиятини очиб бериш мақсадида 2 минутгача қисқа ва лўнда олинган овозли видеоролик ва иштирокчи муаллифнинг тасдиқланган рейтинг дафтарчаси
(ёки талабалик гувоҳномаси)дан нусхалар, иловада келтирилган жадвал асосида ишланма ёки лойиҳани тўғрисида қисқа ва лўнда ёзма аннотация ҳам бериши лозим, юқорида кўрсатилган барча маълумотларни умумлаштирилиб, “ZIP” файли шаклида istedodlar@mc.uz электрон почтасига тақдим этади.
Кўрик танловга тавсия этиладиган ишларда лойиҳанинг долзарблилиги, инновацион ғояси, ечими ва тугалланганлиги ўз аксини топиши лозим.
Тадбирда иштирок этувчилар сони чекланмаган.
Кўрик-танлов иштирокчилари битирув малакавий ишлари, диплом лойиҳалари, магистрлик диссертациялари билан қатнашишлари мумкин эмас.
Амалий санъат йўналиши бўйича иштирокчилар (муаллифларнинг услуби ва йўналишини аниқлаш мақсадида) 2020/2021 ўқув йилида бажарилган ҳамда бошқа бирор-бир танловда иштирок этмаган 3 тагача ижодий ишлари билан қатнашишлари мумкин.
Кўрик-танловга ишлар ва маълумотларэлектрон шаклда 2021 йил 22 майдан - 10 июнь соат 18.00 гача қабул қилинади.
Кўрик-танлов тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан Қурилиш вазирлигининг www.mc.uz, СамДАҚИнинг www.samgasi.uz ва ТАҚИнинг www.taqi.uz сайтларида танишишингиз мумкин.
Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ишлар кўрик-танловга қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Танловда ғолиб бўлган совриндор талабалар рўйхати 2021 йил 21 июнь куни вазирликнинг www.mc.uz сайтида эълон қилинади.
Кўрик-танловни ўтказиш ташкилий қўмитаси манзили: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси7 уй.
Мурожаат учун телефонлар: 71-210-11-04 (1200, 1201, 1202)
Do'stlaringiz bilan baham: |